Қирғизистон фуқаролари дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида овоз беришлари мумкин

Марказий сайлов комиссияси хорижда овоз беришни ташкил этиш учун 71 сайлов участкасини очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Ушбу қарор чет элда яшаётган ва саёҳат қилаётган Қирғизистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган. Сайлов участкалари Россия, Туркия, Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Италия, Германия, Хитой, БАА каби давлатларда очилади. Шунингдек, Саудия Арабистонидан Мўғулистонгача бўлган қатор бошқа…

Батафсил...

Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади

Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган фитосанитария назорати вақтида маҳсулотларга ҳамроҳлик қилувчи сертификат талабларга жавоб бермаслиги аниқланган. Натижада умумий оғирлиги 25 150 кг бўлган картошка ортилган автомашина ортга қайтарилди. Вазирлик маълумотларига кўра, бу қарор “Ўсимликлар карантини…

Батафсил...

Ўшда ҳудудий раҳбарларга янги хизмат автомобиллари совға қилинди

Ўш шаҳар муниципал ва қишлоқ ҳудудий бошқармалари раҳбарларига янги хизмат автомобиллари топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, калитларни шаҳар мэри Женишбек Токторбаев топшириб, раҳбарларни шаҳар равнақи йўлида фаол ишлашга чақирди. Бу машиналар шаҳар мэрияси бюджетидан харид қилинган. Айни пайтда Ўш шаҳрида 6 та муниципал ва 3 та қишлоқ ҳудудий бошқармалари фаолият кўрсатмоқда.

Батафсил...

Ўшда патрул милициясининг янги бошлиғи тайинланди

Ўш шаҳар милициясининг патрул хизматига янги бошлиқ тайинланди. Милиция майори Нурмат Эрназаров ушбу лавозимга киришди, деб хабар берди Патрул хизмати бош бошқармаси матбуот хизмати. Янги раҳбар 20 октябр куни жамоага таништирилди. Нурмат Эрназаров бунгача Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Йўл-патрул хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Батафсил...

Аравонда сайлов қутисини ўғирлаганликда гумон қилинган фуқаролар қўлга олинди

Ўш вилоятининг Аравон туман Манғит қишлоғидаги мактаблардан биридан Жогорку Кенеш депутатлари сайлови учун ўрнатилган ускуналар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Маълумотга кўра, 1 дона компьютер техникаси, 2 дона принтер, 1 дона электрон сайлов қутиси (АСУ қурилмаси) ва сайлов қутиси тепасида жойлашган қўшимча 1 дона сайлов бюллетенини санаш учун қоп…

Батафсил...