Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархи тахминан 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши хизмат хабар берди. Маълумотларга кўра, нархларнинг ошиши Россиядаги геосиёсий вазият ва ёқилғи тақчиллиги билан боғлиқ. Оқибатда қирғиз нефт трейдерлари чекланган миқдорда ёқилғи сотиб олмоқда, чунки россиялик етказиб берувчилар қимматроқ нарх тўлайдиган бошқа харидорларга устунлик беради. Муассаса бозорни барқарорлаштириш учун Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига бир қатор чора-тадбирларни таклиф…
Батафсил...Kun: 23.10.2025
Чегарадаги текширувлар боди камералари орқали қайд этилади
Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги чегарадаги ветеринария, фитосанитария ва сув ресурслари назорати инспекторларини тана камералари билан жиҳозлашни бошлади. Мазкур қадамдан кўзланган асосий мақсад текшириш ишларининг шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг масъулиятини ошириш, тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Кузатув камералари томонидан олинган барча видеолар онлайн режимда вазирликнинг Вазият марказига юборилади ва реал вақт режимида назорат қилинади.…
Батафсил...Йил бошидан буён содир бўлган ёнғинлар 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жорий йилда мамлакатда ёнғин ҳодисалари 22 %га ошган. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати маълум қилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилда 2 748 та бахтсиз ҳодиса содир бўлганини маълум қилган бўлса, ўтган йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 2 284 тани ташкил этган эди. Кеча Ўшдаги фожиани қўшиб ҳисоблаганда, йил бошидан буён содир бўлган ёнғинлар сони 40 кишининг (шундан 12 нафари болалар)…
Батафсил...ИИВ: Оиладаги зўравонлик қурбонларининг 6 фоизи эркаклардир
2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида милицияга оилавий зўравонлик ҳақида 16 284 та хабар келиб тушган. Уларнинг 6 фоизини эркаклар ташкил этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. 2024 йилда 621 эркак, 2023 йилда эса 275 эркак оиладаги зўравонликдан азият чекди. Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, жабрланган эркакларга ҳимоя ордери берилган: 2024 йилда 621 та, 2023 йилда эса 275 та. Жабрланганлар…
Батафсил...Ўшда шаҳар ташқарисига қатнайдиган транспорт воситаларига махсус рейдлар олиб борилмоқда
Ўш шаҳар патрул хизмати шаҳар ташқарисига қатнайдиган транспорт воситаларига махсус рейдлар олиб бормоқда. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди. Маълумотга кўра, Ўш шаҳридан узоқ туман ва бошқа вилоятларга йўловчи ташиган автомбиллар фақат белгиланган автобекатлардан мижозларни олиши керак. Шунингдек, ўнг рулли автомашиналарга йўловчиларни чиқмаслигини огоҳлантиради. Чунки, уларга олис сафарга йўловчи ташиш таъқиқланган.
Батафсил...23 октябрь – Халқаро қор қоплони куни
Бугун, 23 октябр – Халқаро қор қоплони куни. Шу муносабат билан Қор қоплонини муҳофаза қилиш фонди (Snow Leopard Trust) “23for23— қор қоплони учун 23 дақиқа” деб номланган акциясини эълон қилди. Акция доирасида хоҳловчилар югуриш, велоспорт ёки сузиш каби севимли спорт турларига 23 дақиқа вақт ажратишлари керак. Акция иштирокчилари #23for23, #SnowLeopardDay жана #SnowLeopardKyrgyzstan хештеглари билан видео ва суратларни юклашлари шарт. Бирлашган…
Батафсил...Ёнғинда ҳалок бўлган она ва унинг 5 нафар фарзандининг жасади дафн этилди
Ўш: Ёнғинда ҳалок бўлган она ва унинг 5 нафар фарзандининг жасади дафн этилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди. Болаларнинг отаси, марҳумнинг турмуш ўртоғи бугун, 23 октябрь куни Жанубий Кореядан учиб келган. Дафн маросимида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев иштирок этиб, марҳумнинг яқинларига барча зарур ёрдам кўрсатилишини айтди. Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 октябр куни Ўш шаҳрининг Жибек-Жолу (Амир-Темур) ҳудудий…
Батафсил...