Ўшдаги ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди

Бугун, 22 октябр куни Ўш шаҳрининг Орозбеков кўчасида жойлашган турар-жой биносида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида уйда яшовчи 6 киши: 34 ёшли аёл ва 13, 11, 9, 6 ва 2 ёшли болалар ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, тилсиз ёв тахминан соат 03:30 да турар-жой ертўласида содир бўлган ва тезда турар жой томига ўтган.

Ёнғинни ўчириш хизматига тахминан соат 05:52 да и ҳақида хабар келиб тушган. Соат 05:54 да ёнғинни ўчириш учун Ўш шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимининг бўлинмаси сафарбар этилган ва соат 06:01 да воқеа жойига етиб келган.

Соат 06:25да ёнғин ўраб олинган ва ҳозирда тўлиқ ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси тезкор навбатчисининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида Ўт ўчирувчилар етиб келганида фуқароларнинг жасадлари таниб бўлмайдиган ҳолатда топилган.

Ҳозирда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев бошчилигида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва тегишли хизматлар воқеа жойида ёнғин сабабларини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Қўшимча маълумот берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ