Ўш шаҳар прокуратураси томонидан 2025 йил 30 ноябрга белгиланган Жогорку Кенеш депутатларининг навбатдан ташқари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди. Унда сайловга давлат ва муниципал хизматчилар ҳамда маъмурий ресурсларнинг аралашувига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияси вакили бу…
Батафсил...Kun: 16.10.2025
Қирғизистонлик ҳарбийлар Ўзбекистонда машғулотларга қатнашмоқда
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирокида кенг кўламли қўшма машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Минтақавий ўқув машғулотлари “Бирлик-2025” деб номланади. Унинг асосий мақсадлари жаҳонда геосиёсий кескинликнинг кучайиши, янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши шароитида мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашдан иборат. Машғулотлар доирасида артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари,…
Батафсил...Ҳайдовчиларни ўқитиш бўйича янги лицензиялар беришни икки йилга таъқиқлаш жорий этилди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини лицензиялашга вақтинчалик мораторий киритди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев томонидан имзоланди. Қарордан мақсад ҳайдовчиларни тайёрлаш сифатини оширишдан иборат. Ҳужжатга кўра, 2025 йил 20 октябрдан 2027 йил 31 декабргача янги лицензиялар бериш вақтинчалик таъқиқланади. Ушбу чеклов давлат таълим муассасаларига тааллуқли эмас. Қарор ижросини президент маъмурияти назорат қилади.
Батафсил...Энергетика вазирлиги фуқароларни электр энергиясидан тежамкор фойдаланишга чақирди
Вазирлик ҳар бир фуқаро электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиши кераклигини айтди. Маълумотларга кўра, аҳоли сонининг кўпайиши, янги уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларининг барпо этилиши, йўлларнинг ёритилиши ва технологияларнинг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни оширган. Шу билан бирга, бутун дунёда сув ресурсларининг камайиши ГЭСлар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Вазирлик таъкидлаганидек, энергия ресурслари чекланган, шунинг учун тежалган ҳар бир киловатт мамлакат энергетика…
Батафсил...ОФК U-17 кубоги саралаши: Қирғизистон аёллар терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этди
Қирғизистон U-17 футбол бўйича аёллар терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Айни дамда Бишкекда Қирғизистон терма жамоаси иштирок этаётган саралаш мусобақаси давом этмоқда ва учта жамоа ўзаро куч синашмоқда. 15 октябр куни Қирғизистон терма жамоаси саралаш босқичининг иккинчи босқичида ўзбекистонлик U -17 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашув 2:1 ҳисобида Қирғизистон жамоаси фойдасига ҳал бўлди.…
Батафсил...