Ўш шаҳридаги Аманбай Жунусов кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Ўш шаҳар мэрияси маълумотларига кўра, Аманбай Жунусов кўчасининг Қурмонжон дотҳо кўчасидан Алиев кўчасигача бўлган қисми асфальт ётқизиш ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади. Йўл таъмирлаш ишлари тугаллангач, транспорт ҳаракати қайта тикланади. Шаҳар мэрияси ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликларни тушуниб, муқобил кўчалардан фойдаланишни сўради.

Батафсил...

Ўшда вафот этган 16 ёшли қиз иши бўйича тергов давом этмоқда

16 октябрь куни марҳумнинг отаси А.А. матбуот анжуманида тергов ва мактаб жамоасига ўз даъволарини билдирди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди. Маълумотларга кўра, 2024 йил 27 декабр куни Ўш шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унинг 2009 йилда туғилган 52-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси А.А. бедарак йўқолганини билдирган. Тинтув давомида қизнинг жасади Тўлайкан қишлоғидаги қурилиши тугалланмаган…

Батафсил...

Ўшда йўлакларни тозалаш учун янги ускуналар харид қилинди

Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбоев йўл ва пиёдалар йўлакларини тозалаш техникаларининг қиш мавсумига тайёрлигини кўздан кечирди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти хабар берди. Жорий йилда биринчи марта ҳоким ташаббуси билан шаҳар учун янги махсус техника харид қилиниб, уларнинг ишини ҳокимнинг ўзи синовдан ўтказди. Энди Ўш шаҳрини қишда тозалаш ишларига 26 та техника жалб этилади. Бу ўтган йилга нисбатан беш баробар кўпдир.…

Батафсил...

Мамлакатда гриппга қарши эмлаш бошланди

Давлат санитария эпидемиология назорати ва касалликлар профилактикаси маркази маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб гриппга қарши эмлаш ишлари бошланган. Бунинг учун 63 734 доза “Гриппол+” вакцинаси харид қилиниб, ҳудудларга тарқатилди. Вакцина биринчи навбатда юқори хавф гуруҳидаги фуқаролар – болалар, ҳомиладор аёллар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликларга чалинганлар ва 65 ёшдан ошган фуқаролар учун мўлжалланган.

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон иштирокида Фарғона тинчлик форумини ўтказди

15-16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида биринчи Фарғона тинчлик форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) хабар берди. Форум СМТИ томонидан БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) ва Европа Иттифоқи вакиллари, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ),…

Батафсил...

Қирғизистонда уй зўровонларини назорат қилиш учун уларга GPS-браслети тақилади

Қирғизистонда уйдаги зўравонликка қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари доирасида уй зўравонлари манзилларини кузатиш учун уларга электрон браслет тақилади. Президент Садир Жапаров 16 октябрь куни «Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги тегишли қонунни имзолади. Ҳужжат мамлакат Жогорку Кенеши (парламент) томонидан 11 сентябрь куни қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади — Қирғизистон томонидан аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш бўйича халқаро ва миллий…

Батафсил...