17 октябрь куни Ўш давлат университети тиббиёт клиникасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича иккинчи муваффақиятли операция ўтказилди. Маълумотларга кўра, Тошкўмир шаҳрида яшовчи 45 ёшли аёлга 71 ёшли онаси донор бўлиб, бир буйрагини берган. Операция замонавий лазер усулида қўшимча жарроҳлик кесмаларсиз амалга оширилган ва бемор танасига етказилган зарар минимал бўлган. Ҳозирда она ва қизнинг аҳволи барқарор. Операцияни тажрибали шифокор Бексултан Сейитбек уулу…
Батафсил...Kun: 21.10.2025
Новқатда адвокат суд қарорига “таъсир кўрсатаман” дея 110 минг сом талаб қилгани учун ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоят адвокатлар коллегияси аъзоси, Новқат туман судида ишлаган Ж.К.Т. фирибгарликда гумонланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берди. Маълумотларга кўра, судланувчига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоғида у судланувчининг отасини «суд расмийлари билан алоқаси борлигини ва иш бўйича ижобий қарор чиқаришга ёрдам бериши мумкинлигини» айтиб, адаштирган. Ушбу “ёрдам” учун у 110 минг сом талаб қилган. 16 октябр куни Миллий…
Батафсил...Ўқувчилар 5 ноябрдан бошлаб беш кунлик таътилга чиқади
Қирғизистон мактабларида 2025–2026 ўқув йилининг биринчи чораги 4 ноябрда якунланади. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг кузги таътил даври 5–9 ноябрга белгиланган. Таълим вазирлиги мактаблар 10 ноябрдан қайта бошланишини маълум қилди. “Ўқувчилар кузги таътилда фойдали ва хавфсиз дам олишларини тилаб қоламиз. Ота-оналарни фарзандларининг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишга чақирамиз”,-дейилади хабарда.
Батафсил...Ўшда ичимлик сув тўхтатилади
Ўш шаҳрида ичимлик суви бериш бир кеча кундузга тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар сув таъминоти ишхонаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, тоза сув 22 октябрь соат 24:00дан 23 октябрь соат 24:00га қадар тўхтатилади. Бу давр мобайнида сув таъминоти тизимида санитария-профилактика ишлари олиб борилиб, тизимдаги клапанлар алмаштирилади. Шунингдек, янги қурилган насос станциясини сув таъминоти тизимига улаш, Тожик кўчасини кенгайтиришдаги сув қувурини кўчириш…
Батафсил...БМТ Қирғизистонга ўлим жазосини бекор қилиш юридик жиҳатдан имконсиз эканини эслатди
Тегишли халқаро шартномаларни ратификация қилган давлатлар учун ўлим жазосини бекор қилиш юридик жиҳатдан имконсиз ҳисобланади. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради мазкур ташкилотнинг матбуот хизмати. Ташкилотнинг таъкидлашича, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (ФСХП) бажарилишини назорат қилувчи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аввалроқ Пактнинг ўзида ва унинг Иккинчи Факультатив протоколида денонсация…
Батафсил...“Яқин инкар” ташкилотининг 14 нафар аъзосининг уйи тинтув қилинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан “Яқин инкар” диний-экстремистик ташкилотининг 14 нафар аъзосининг уйида тинтув ўтказилди. Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, далилий ашё сифатида экстремистик диний китоблар ва мобил телефонлар олинган. Махсус хизмат маълумотларига кўра, олиб борилган профилактика ишлари натижасида ташкилот аъзолари ўзларининг радикал қарашларидан воз кечганликларини очиқ билдирган. Ҳозирда тергов ва тезкор тадбирлар давом…
Батафсил...Қирғизистонда 22 та муҳим фойдали қазилмалар аниқланди: Вазирлар маҳкамаси стратегия ишлаб чиқмоқда
Қирғизистонда 22 та муҳим фойдали қазилмалар мавжуд. Бу ҳақда табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири ўринбосари Алишер Курманалиев маълум қилди. Унга кўра, Президентнинг 2024 йил 22 январдаги қарори асосида полиметаллар ва ноёб ер элементларини ўзлаштириш бўйича миллий лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ҳозирда мамлакатимизда 22 та муҳим фойдали қазилмалар аниқланган, бироқ бу рўйхат янада кенгайиши мумкин”, – дейди Курманалиев. Буларга алюминий,…
Батафсил...Автомобил йўлида қоида бузаётган пиёдалар учун чоралар кўрилмоқда
Ўш шаҳрида йўл патрул хизмати томонидан пиёдаларга нисбатан рейдлар давом этмоқда. Унда автомобил йўлидан ўтишда, қоида бузаётган пиёдаларга огоҳлантириш берилиб, протоколлар тузилмоқда. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди. “Пиёдалар иштирокида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида “Пиёдалар йўли” рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирда шаҳар ҳудудида нотўғри ердан ўтган шахсларга нисбатан тегишли протоколлар тузилмоқда”,- дейилади маълумотда.
Батафсил...Учар қишлоғини оралаб ўтган йўлга асфальт тўшалмоқда
Ўш шаҳрини Ак-Тилек ҳамда Алимбек-Дотҳо муниципал ҳудуди билан боғловчи (собиқ Турон шаҳарчаси) Тўланбай Сатиев кўчасидаги йўлга асфальт тўшалмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев топшириғига биноан Т. Сатиев кўчасининг (Ак-Тилек халқа йўлидан “Учар” каналигача) йўлни кенгайтириш ва янги асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил...