Сайловда иштирок этиш истагини билдирганлар сони 200 нафардан ошди

Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатлари учун навбатдан ташқари сайловда иштирок этиш ниятини билдирган ва ариза берганлар сони 229 нафарга етди.Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди. МСК маълумотларига кўра, фуқаролардан аризаларни қабул қилиш 30 октябрда тўхтайди. Эслатиб ўтамиз, Жогорку Кенеш депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 30 ноябр куни бўлиб ўтади.Сайловда иштирок этувчи номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 10 ноябрдан бошланади.

Батафсил...

Россияда “Нелегал-2025” операциясининг иккинчи босқичи бошланди

14 октябрда Россияда “Нелегал-2025” федерал комплекс оператив-профилактик операциясининг иккинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар берди. Эслатиб ўтамиз, «Нелегал» операцияси ҳар йили икки босқичда Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ), Росфинмониторинг ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда ўтказилади. Асосий мақсад ноқонуний миграцияга қарши курашиш, миграция қонунчилигини, шу жумладан…

Батафсил...

Хитойдан олиб келинган 25 тонна картошка Қирғизистонга киритилмади

Хитойдан олиб келинган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди. Республиканинг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўсимликларни кимёлаштириш, муҳофаза қилиш ва карантини бошқармаси томонидан карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария назорати пунктларида кучайтирилган фитосанитария назорати ўтказилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг 13 октябр куни давлат чегарасининг Қирғизистон-Хитой қисмидаги “Иркештам” назорат-ўтказиш…

Батафсил...

Қорасувда томчилатиб суғориш усулида янги пахта навлари етиштирилмоқда

Қорасув туманида Хитойдан олиб келинган “Хунтай-6636”, “Хунтай-73” ва “Хунтай-Т115” навларини томчилатиб суғориш технологияси асосида етиштириш бўйича дала куни бўлиб ўтди.Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди. Тадбирда Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев, маҳаллий ҳокимликлар, Хитой компанияси мутахассислари, фермерлар иштирок этди. Жўш қишлоғидаги тажриба станцияси даласида махсус комбайн ёрдамида пахта териш кўргазмаси бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар гектардан…

Батафсил...

Ёнилғи нархини асоссиз ошириб юборганларга чора кўрилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархини ортиқча ва асоссиз ошириб юборган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш хизмати раиси Женали Орозбаев “Кабар” агентлигининг “Элден Собол” дастурининг жонли эфирида маълум қилди. Унга кўра, АИ-92 ва дизел ёқилғиси ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилган. «Агар ёқилғи нархи асоссиз оширилса ва нефт савдогарлари нархларни ўзлари хоҳлаганча белгилашни бошласа, бизнинг хизматимиз…

Батафсил...

Қирғизистонликлар ўлим жазосини тиклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига жалб қилинди

Қирғизистон президенти Администрацияси мамлакат Конституциясига ўлим жазосини жорий этиш бўйича ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Асосий қонуннинг 25-моддасига қуйидаги мазмундаги ўзгартириш киритиш таклиф этилди: «Ҳар ким ажралмас яшаш ҳуқуқига эга. Инсон ҳаёти ва соғлиғига нисбатан ҳар қандай суиқасдга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ўлим жазоси қонун билан фақат болаларни…

Батафсил...

Манас шаҳридаги ҳайдовчилик мактаби курсантлари ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, Манас шаҳридаги Автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш агентлиги масъул ходимлари хусусий автомактаблар инструкторлари билан тил бириктириб, имтиҳон топшираётган ўқувчилардан пул ундирган. Схемага кўра курсантлар 5000 сомдан 10000 сомгача пул йиғиб, пулларни воситачиларга беришган. Улар агентлик ходимлари орқали пул берган курсантларни имтиҳондан ўтказиб туришган. Имтиҳон куни 10-15 нафар ўқувчидан 30 мингдан 50 минг…

Батафсил...

Ўшда яна икки кўча таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги С. Маатов ҳамда Толонов тор кўчалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилишда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Маатов кўчаси (Алиев кўчасидан Алимбек дотҳо кўчасигача) капитал таъмирдан чиқарилди. Йўлга асфальт ётқизилди, икки четига пиёдалар йўлаклари, ирригация лотоклари ҳам қурилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилди. Толонов тор кўчаси эса “Элите хаус” ва “Рифат”…

Батафсил...

Ўшда янги хиёбон очилди

Ўш шаҳридаги Алимбек дотҳо ва Нурматов кўчалари чорраҳасида янги хиёбон қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Хиёбонни шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, оқсоқоллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари очиб берди. Тўқтўғул истироҳат боғи четидаги ушбу хиёбон авваллари кафе бўлган.

Батафсил...