Ўш шаҳрида 625 ўринли янги мактаб қуриб битказилди ва бугун шаҳар куни муносабати билан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, 47-мактаб жамоаси ва аҳоли иштирок этди. 47-мактаб “Жибек жолу” муниципал ҳудудий бошқармаси С. Айний кўчасида қурилган янги таълим муассасасига кўчирилмоқда. Мактаб авваллари болалар боғчаси биносида жойлашган эди. Янги мактаб замонавий талаблар…
Батафсил...Kun: 05.10.2025
Ўш шаҳрининг 3025 йиллиги нишонланди
5 октябрь куни Ўш шаҳрининг 3025 йиллиги ҳамда Алимбек датка таваллудининг 225 йиллиги катта тантана билан нишонланди. Президент Садир Жапаров иштирокида марказий майдонда 95 метрлик байроқ устунга мамлакат байроғи кўтарилди. Бундан ташқари, шаҳарда бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди. Байрам муносабати билан А.Суюмбаев номидаги марказий стадионда таниқли эстрада юлдузлари иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтди. Ўш шаҳрининг 3025 йиллик юбилейга қўшни Қозоғистон,…
Батафсил...