2025 йил бошидан буён Ўш шаҳрида 65 та ёнғин қайд этилган, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғинларнинг асосий қисми турар-жой секторида содир бўлган: 28 та ёнғин хонадонларда содир бўлган бўлса, яна 33 таси электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ.
Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси ходимлари уйма-уй юриб, 4 минг 211 хонадонни кўздан кечирмоқда.
Ушбу ташрифлар давомида 15 888 нафар фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга ёнғин хавфсизлигининг асосий қоидалари эслатилди.