2025 йилнинг 15 октябридан 2026 йилнинг 1 майгача Ўш-Бишкек йўналишида йўловчи ташишга чекловлар жорий этилади, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси.
“Сосновка” назорат-ўтказиш пункти орқали жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ўтказилмайди. Қиш мавсумида фойдаланиш учун техник талабларга жавоб бермайдиган шахсий автотранспорт воситалари ҳам йўлга қўйилмайди.
ЙХХДИ барча ҳайдовчиларни, айниқса олис ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилишни режалаштираётган ҳайдовчиларни қиш мавсумига олдиндан тайёргарлик кўришга чақиради.
Тавсия этилган чора-тадбирлар:
Ёзги ғилдиракларни қишкисига алмаштиринг;
Двигател мойини зудлик билан ўзгартиринг;
Автомобилингизнинг техник ҳолатини текширинг ва уни қишки ишлашга тайёрланг.
Ушбу чора-тадбирлар йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган.