Қирғизистонлик мутахассис илк бор немис клубида мураббийлик қилади

Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Виктор Майер футболдаги фаолиятини якунлади ва Германиянинг олтинчи тоифадаги «Форвертс» (Нордхорн) клуби бош мураббийи лавозимини эгаллади, деб хабар беради GN нашри. Майер 2023 йил ёзида «Форвертс»га Майкл Вестернинг ўйинчи ёрдамчиси сифатида қўшилганди. Вестер шу йилнинг кузида истеъфога чиқди ва УEФА Pro B+ мураббийлик лицензиясини тугатган Майер ушбу лавозимни эгаллади. Қирғизистонлик мураббий қўл остида ўзининг илк…

Батафсил...

Қирғизистонда сунъий йўлдошли интернет лойиҳаси амалга оширилади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров республиканинг бориш қийин бўлган ҳудудларида интернетдан фойдаланишни кенгайтириш учун геостационар бўлмаган сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширишга оид фармонни имзолади, деб хабар беради президент матбуот хизмати. Қирғизистонда илк бор амалга оширилаётган лойиҳа анъанавий алоқа технологиялари мавжуд бўлмаган ёки чекланган ҳудудларда интернетга кириш имконини берувчи геостационар бўлмаган сунъий йўлдош тизимлари орқали интернет хизматларини тақдим…

Батафсил...

Ўш мэри ўқитувчилар куни муносабати билан мактабларга совғалар топширди

Бугун, 6 октябрь куни Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев “Ўқитувчилар куни” муносабати билан Киров ва Гагарин номидаги мактабларда бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Ушбу кун муносабати билан иккита мактабга Президент номидан совғалар, интерфаол доскалар ҳамда янги парта-стуллар топширилди. Женишбек Токторбаев ўқитувчиларни касб байрамлари билан табриклаб, уларнинг меҳнати алоҳида ҳурматга лойиқ эканини таъкидлади.

Батафсил...

АҚШ ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этадиган ўсмир мигрантларга 2500 доллар таклиф қилмоқда

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги АҚШдан ўз ихтиёри билан чиқиб, ўз мамлакатига қайтишга тайёр бўлган ҳар бир ўсмир мигрантга 2500 доллар тўлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” ABC News хабар қилганини ёзди. Маълумотга кўра, тўловлар 14 ёшдан юқори бўлган ҳамроҳсиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган. Таклиф Қочқинларни жойлаштириш бўйича идорада сақланаётган мексикаликларга ёки вояга етмаганларга тааллуқли эмаслиги айтилди. Жорий йилнинг бошида АҚШ…

Батафсил...

Қирғизистонда афғон наркотрафикининг асосий канали ёпилди

Катта миқдордаги афғон наркотикларини ташиш ва тарқатиш бўйича канал ёпилди, деб хабар қилди ИИВ Наркобизнесга қарши кураш хизмати матбуот хизмати 6 октябрь куни. Ички ишлар вазирлиги Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари Қирғизистон ва бошқа давлатларга тарқатиш мақсадида қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни олиб ўтаётган жиноий гуруҳни аниқлади. Октябр ойи бошида наркотик моддаларга қарши кураш ходимлари ва уларнинг…

Батафсил...

Жапаров: Бугунги кунда қамоқхоналар жиноятчиларни қўрқитмай қўйгани сабаб, ўлим жазосини жорий қилиш керак

Ўлим жазосини шунинг учун ҳам жорий қилиш керакки, ҳозирда қамоқхоналар жиноятчиларни қўрқитмай қўйган, чунки қамоқхоналардаги шароитлар ўта юмшоқ бўлиб қолган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. Маҳкумлар режимда яшайди, уч маҳал текин овқат ва кийим-кечак билан таъминланади, муассасаларда ишлаш ва маош олиш имкониятига эга, баъзилари эса оиласига пул жўнатади, деди президент. «Илгари маҳкумлар…

Батафсил...

Қирғизистонда 5,5 магнитудали зилзила қайд этилди

Зилзила Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Хитойда қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг кучи тахминан 5,5 баллга етган. Зилзила эпицентри Қора-Буура тумани яқинида, тахминан 33 километр узоқликда жойлашган. Ер силкиниши бугун, 6 октябр тунги соат 02:29 да сезилган. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Батафсил...