Президент Ўш ва Новопокровкадаги бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

“Давлат ёрдам беради”: Президент Ўш ва Новопокровкадаги бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Садир Жапаров Ўшдаги ёнғинда 5 фарзанди билан ҳалок бўлган аёл ва Новопокровкадаги газ блоклари заводида юз берган портлашда ҳалок бўлган икки эркакнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Қайғуларингизга шерикман, Аллоҳ таоло ушбу оғир йўқотишларга сабр-тоқат, куч-қувват берсин, марҳумларнинг жойлари тинч бўлсин, – деди давлатимиз раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, давлат органларига марҳумларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма берган. Бундан ташқари, Жапаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли хизматларга совуқ ҳавода ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ