Ўшда хусусий мулкка ўтказилган мактабларнинг ер участкалари қайтарилмоқда

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоев топшириғига асосан хусусий мулкка ўтказилган мактабларнинг ер участкаларини қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилди.

Ўш шаҳридаги Макаренко номидаги мактаб-гимназияга қарашли бир қанча ер участкалари 2008 ва 2012 йилларда мэрия қарорлари билан хусусий мулкка ўтказилган. Қонунга кўра, ижтимоий объектлар ерлари хусусийлаштирилмайди. Шу муносабат билан ер-сув назорати хизматининг Ўш вилоятлараро бошқармаси Ўш вилояти маъмурий судига юқоридаги қарорларни бекор қилишни сўраб мурожаат қилган. Тегишли органлар даъвогарнинг аризасини қаноатлантириб, Ўш шаҳар мэриясининг мазкур қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, 2000-2001 йилларда Ўш шаҳар мэриясининг қабул қилинган қарорлари асосида М. Горкий номидаги мактабнинг бир қатор ерлари хусусий мулкка ўтказилган. Ер-сув назорати хизмати уларни судга тақдим этди, ҳозирда суд жараёнлари давом этмоқда.

Таълим муассасаларининг ер участкалари хусусий мулкдорлар томонидан тижорат мақсадида ўзлаштирилиб, мактаб атрофи савдо мажмуалари, кафе, ресторанлар, билярд ва бошқа иншоотлар билан ўралган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ