Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси шаҳар ҳудудида «Экстремист» деб номланган профилактик ва тушунтириш рейдини бошлади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати билдирди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади сайловлар олдидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қонун бузилишининг, радикал ва экстремистик ҳаракатларнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишдир. Маълумотга кўра, қонунбузарларга, жамоат тартиби қоидаларига бўйсунмайдиган фуқароларга, юзларини яширадиганларга, шунингдек, ноқонуний диний оқимлар таъсирида бўлганларга нисбатан…
Батафсил...Kun: 29.10.2025
Қирғизистон терма жамоаси Ўш шаҳрида Россия ва Эрон терма жамоалари билан ўйнайди
Қирғизистон ёшлар футбол терма жамоаси (U-23) халқаро турнирда иштирок этади. Турнир 12-18 ноябр кунлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтади, унда Баҳрайн, Эрон, Қирғизистон ва Россия ёшлар жамоалари иштирок этади. Хабарларга кўра, Россияни турнирда 21 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоа ҳимоя қилади. Қирғизистон U -23 терма жамоаси 2026 йил январ ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
Батафсил...МСК: Номзодлар аризаларини қабул қилиш эртага якунланади
Эртага, 30 октябр куни Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловларида иштирок этиш ниятини билдирган номзодлардан аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати соат 18:00 ни ташкил қилади. Сайлов комиссияси хабар беришича, аризалар 30 октябр куни соат 18:00 гача қабул қилинади. 28 октябр ҳолатига кўра, номзодлардан келиб тушган аризалар сони 531 тани ташкил этди. Энди сайловолди кампанияси 10 ноябрда бошланади. Жогорку Кенеш депутатларининг…
Батафсил...Рейд: Ўш шаҳридаги давлат хизмати кўрсатиш объектларининг номлари қирғиз тилига таржима қилинмоқда
Бугун, 29 октябрь куни Ўш шаҳар мэрияси қошидаги Давлат тили комиссияси аъзолари шаҳардаги кафе, ресторан, гўзаллик салонлари, дўконлар ва бошқа давлат хизмати кўрсатиш объектларида рейд ўтказдилар. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Тадбир давомида тижорат объектларининг номларини давлат тилида ёзиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Эслатиб ўтамиз, шаҳар мэри Женишбек Токторбаев 10 ноябрга қадар шаҳардаги кафе, ресторан ва корхоналарнинг хорижий…
Батафсил...