Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та болалар боғчаси қурилади

 Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та янги болалар боғчалари қурилишини якунлаш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда туман ва шаҳарларда қурилаётган болалар боғчалари республика ва маҳаллий бюджетлардан, вилоят ва туман маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Унда жами 1445 ўрин пайдо бўлади. Бир болалар боғчаси тўлақонли битказилиб фойдаланишга берилса, 7 муассасада маблағ этишмаслиги сабабли қурилиш тўхтатилган. Шунингдек 8 та объектда ишлар олиб борилмоқда, 6 та болалар боғчасининг иморати битказилиб,  ходимлар ва ички жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Вилоятда болалар боғчалари сони етишмаслиги бўйича, Ахси тумани паст кўрсаткичда бўлгани туфайли бу йил қўшимча 3 та бино қурилмоқда. Туманлардан Новкен тумани аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжини қондиришда етакчи  ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ