437 киши COVID-19дан ўлмаган. Вазирлик статистикани қайта кўриб чиқди

Қирғизистонда тожливирусдан вафот этган беморларга оид статистикани таҳлил қилиш натижасида 437 киши COVID-19 касаллигидан бошқа касаллик туфайли вафот этгани аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев брифинг пайтида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август ҳолатига кўра, мамлакатда тожливирусдан вафот этганлар сони 1448 кишига етгани айтилган.

Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикани қайта ўрганиб чиққанда, 437 киши тожливирусдан ташқари касалликлардан вафот этганлиги аниқлангани айтилди. Бу билан ўлганлар сони 1053 кишини деб қайд қилинмоқда.

«Шу кунгача ўлганлар статистикаси COVID-19 ва зотилжамнинг сони қўшилганда сохталаштирилиб қолди. Натижада тожливирус туфайли келиб чиққан ўлим сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган», деди Каратаев.

Комиссия бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиб чиқиб, 2019-2020 йилларнинг етти ойидаги ўлимларнинг халқаро методикавий таклифлари асосида  вафот этганларнинг сабабларини ўрганиб чиққан.

Натижада вафот этган 437 кишининг ўлимига қуйидаги касалликлар сабаб бўлган:

• 358 киши – юрак томирлари касаллиги;

• 24 та ҳолат – ўткир миокард инфаркти;

13 та ҳолат – ўткир мия қон томирларини бузилиши;

• 10 та ҳолат – ўткир буйрак этишмовчилиги;

32 та ҳолат – бошқа сабаблар (ўз жонига қасд қилиш, саратон ва бошқалар).

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ