Ўзбекистон Қирғизистонга янги элчи юборди

Бугун, 13-июнда ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги  янги тайинланган фавқулотда ва муҳтор элчиси Хуршид Мирзохидовдан ишонч ёрлиғининг нусхасини олди.

Вазир Ч.Айдарбеков янги элчининг Қирғизистон Республикасидаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан табриклади ва маъсулиятли ишларига муваффақиятлар тилади.

«Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди ва ҳамкорлик йўналишларини белгилашди. Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ўртасидаги музокаралар жараёнига, шунингдек   2020-йилга режалаштирилган чора тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Янги элчи Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг икки томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш учун барча имкониятларини ишга солишга тайёр эканлигини таъкидлади. », – деб ёзилади Ташқи ишлар вазирлигини хабарида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ