Қирғизистонда фавқулотда ҳолат 10-майгача узайтирилди

Республикадаги эпидемиологик вазият сабаб Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида, Норин вилоятининг От-Боши туманида фавқулотда холат муддати 10-майгача узайтирилади. Бундай қарор 28-апрелда президент Сўўрўнбай Жээнбеков ўтказган Хавфсизлик кенгашининг тор доирадаги йиғинида қабул қилинди. Қолган ҳудудларда фавқулотда холат тўхтатилиб, фавқулотда вазият тартиби кучида қолдирилади. “Ҳукумат, барча давлат идоралари, Хавфсизлик кенгаши тарафидан тавсия қилинган тегишли антикризис тадбирларни давом эттириш зарур. Режага ўзгартиришларни киргизганда, комендатураларнинг, маҳаллий…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 708тага етди

Соғлиқни сақлиш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда СOVID-19 инфекциясини юқтирган 13та янги ҳолат аниқланган. Улар Бишкек шаҳрида 3, Чуй вилоятида 6, Норин вилоятида 2, Жалолобод вилоятида 2 киши ташкил қилади. Республика бўйича инфекция юқтирганларнинг умумий сони 708 нафарга етди. Ундан 8 киши вафот этган.

Батафсил...

Ўзбекистонликлар Илон Маск учирган сунъий йўлдошлар парвозини кузатди (видео)

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент ва Фарғонада 27 апрелга ўтар кечаси аҳоли Илон Маскнинг глобал интернет лойиҳаси асосида коинотга учирилган Starlink сунъий йўлдошларининг парвозини кузатди. Бу ҳақда “Дарё уз” 27 апрель куни хабар берди. Бу борадаги видео эса телеграммдаги “Катта Видео магистрал канали”да жойлаштирилди. SpaceX’нинг 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиши коронавирус сабаб қолдирилгани хабар қилинган, бироқ…

Батафсил...

Комендант: Ташкилотлар фаолияти қайта жонлантирилиши тўғрисидаги жадвал сохта

Ижтимоий тармоқларда ташкилотларнинг иш бошлашини кўрсатувчи жадвал ёйинланмоқда. Унга кўра, 1-майдан бошлаб бир қатор маиший хизмат кўрсатиш жойлари иш фаолиятини қайта жонлантириши кўрсатилган. Бишкек шаҳар коменданти Алмаз Орозалиев ўзининг фейсбук саҳифасида ушбу жадвал сохта эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, халққа хизмат кўрсатиш марказлари, сауна, мехмонхоналар 11-майдан бошлаб, магазин, гўзаллик салонлари эса 1 июндан бошлаб  ўз ишини жонлантиради ва жамоат…

Батафсил...

ҚР элчихонаси: Россиядаги мигрантларга ёрдам пули бериш кўзда тутилмаган

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хукумат томонидан мигрантларга ёрдам учун ажратилган маблағлар нималарга сарфланиши юзасидан тушинтириш берди. Таъкидланишича, 25 апрель куни эълон қилинган 10 млн сомдан ҳозирча 4 млн сом келиб тушди. Пуллар муҳтожлар – COVID -19га чалинган, оғир бемор, кўпболали оилалар, ёлғиз оналар, ҳомиладор аёлларнинг истиқомат қилиши ва озиқ овқат маҳсулотолари учун сарфланади. «Нақд пул кўринишида кўмак бериш назарда тутилмаган. Маблағларни…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 695тага етди

Сўнги бир кунда республикада коронавирус инфекцияси яна 13 кишидан топилган. Уларнинг уч нафари тиббиёт ходимлари. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев сўзларига кўра, ушбу хасталикни юқтириб олганлар, Бишкекда олти, Ўш шаҳрида, Норин ва Ўш вилоятида бир нафардан, Чуй ҳамда Иссиқкўл вилоятларида иккидан нафарни ташкил қилади. Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг умумий сони 695га етади.  Уларнинг 83 нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалидан жами…

Батафсил...

Давлат коронавирусни даволашга қанча харажат сарфламоқда?

«Коронавирусга чалинган беморлар бепул даволанади. Барча харажатлар бюджет ҳисобидан сарфланади – дори-дармон, тиббий воситалар олинади ҳамда касалхонага ётоқ ўрни учун тўланади. Даволаш касалнинг турига кўра тўртга бўлинади: енгил, ўрта, оғир ҳамда ўта оғир. Касаллик қандай турда ўтаётганига яраша, бир беморни даволашга 7 988 сом (енгил), 16 370 сом (ўрта), 74 764 сом (оғир), 118 807 сом (ўта оғир) сарфланади» Соғлиқни…

Батафсил...

Новосибирскдан қайтиб келган қирғизистонликлардан бирида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазири Новосибирскдан қайтиб келган қирғизистонликларнинг бирида коронавирус аниқланганини хабар қилди. Бунга қадар 22-апрелда Қирғизистонга  чартер рейси билан 177 қирғизистонлик учиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан юқтирган одам билан қанча киши яқин алоқада бўлганини аниқ айта олишгани йўқ, аммо у одамлар обсервацияда эканини билдиришди. «Алоқада бўлганларнинг бари обсервацияда. Энг яқинларнинг атрофи аниқланиб, мажбурий турда 14 кунлик обсервацияга олинмоқда. Қолганлари биринчи…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ янги 17та ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кеча-кундузда  коронавирусга чалинганлар сони 17 киши ортган. Уларнинг еттиси Бишкекда, Ўш шаҳрида ва Чуй вилоятида бирдан, Норин, Боткен, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларида икки нафардан бемор қайд этилган. Шу тариқа жами бўлиб мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 682 кишига етди. Уларнинг ичидан 370 нафари тузалиб, 8 киши вафот этган. 304 киши касалхоналарда даволанмоқда, олти…

Батафсил...

Буюк Британияда кўнгиллиларда COVID-19 га қарши вакцина синовдан ўтмоқда

Буюк Британияда Оксфорд университети олимлпри кўнгиллиларда коронавирусга қарши вакцинани клиник синовини бошлади. Унда мамлакатнинг турли шаҳарларида мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда. Улардан икки нафарига инъекция қилинди. Шприцлардан бирида вакцина бор эди. Иккинчисида эса –менингитга қарши вакцина бор эди. Олимларнинг асосий мақсади – препарат хавфсизлиги борасида маълумот тўплаш ва COVID-19га қаршииммунитетни таъминлашдан иборат. Oxford University✔@UniofOxford Вакцина шимпанзедаги вирус асосига янги кўринишдаги…

Батафсил...

HRW: Пандемия даврида Марказий Осиёда фуқаро ҳуқуқлари бузилмоқда

Human Rights Watch Ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти берган баёнотга қараганда, коронавирус пандемияси даврида Марказий Осиё ҳукуматлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотининг 23 апрель куни эълон қилинган махсус ҳисоботида таъкидланишича, инфекциянинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида “қўйилаётган муҳим қадамлар” билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон амалдорлари журналистлар, тиббиёт ходимлари ва фаолларга нисбатан чеклов чораларини кўрмоқда, карантин чоралари эса “ўзбошимчалик…

Батафсил...

Комендант: Журналист қалбаки пропуск қоғозини сотишни фош этишга ёрдам берди

Бишкекнинг комендатураси қалбаки пропуск билан ишлайди деган маълумотномани сотган шахс қўлга олинганини хабар қилди. Гумондорни топишга маҳаллий телеканаллардан бирининг журналисти ёрдам берган. Журналист «Спутник»га берган суҳбатида ҳужжатларнинг ноқонуний сотилаётганини билгани заҳоти милицияга мурожаат қилганини айтиб берган. «Менга маълумот етиши билан Патрул милициянинг ходимларига мурожаат қилдим. Биргаликда иш олиб бориб, унинг эртасига сохта пропуск тайёрлаган йигит билан учрашадиган бўлдик. […] Учрашувга…

Батафсил...

Ўш милицияси шашлик билан пикник уюштирганларни текширмоқда

Ўш шаҳрининг бир неча турғунлари фавқулодда ҳолатга қарамай шашлик тайёрлаб, пикник уюштирди. Милиция мазкур факт бўйича «Фавқулодда вазият, махсус ёки ҳарбий ҳолат тартиби талабларини бузиш» моддаси бўйича судгача тергов бошлади. Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари комендатурасининг маълумот марказининг ходими Жениш Аширбаев воқеа бир ҳафта аввал бўлганини хабар қилди. Текширув натижасида, кўп қаватли уйнинг яшовчилари пул тўплаб, озиқ-овқат…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 665 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавирус  юқтиришнинг тўққиз янги ҳолати қайд этилган. Улар Бишкек ва Ўшда тўрт, яна бир киши Чуй вилоятида. Бу хасталикдан саккиз киши вафот этган ва 345 бемор шифо топган. Ҳозирда 312 киши касалхонада қолмоқда, олти киши эса жонлантириш бўлимида. Сўнги кунларда шифо топганларнинг сони юқтирганларнинг сонидан ортган. Бу яхши кўрсаткич экани айтилмоқда. Аввалроқ,…

Батафсил...

Туркиядан Бишкекка яна 350га яқин фуқоро олиб келинди

24 апрел куни Бишкекка бортида 351 нафар Қирғизистон фуқороси бўлган чартер рейси Туркиядан келди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Республика оператив штабининг хабар қилишича, фуқоролар Қирғизистон ва Туркия ўртасида авиақатновлар тўхтатилганидан бери мана шу рейсни кутишган эди. Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, чартер рейсида 349 киши келди. Аввал хабар берилганидек, хориждан келган қирғизистонликларнинг ҳаммаси обсервацияга жойлаштирилади.…

Батафсил...

Туркиядан аввал олиб келинганларда коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Туркиядан қайтиб келган қирғизистонликларда коронавирус аниқланган. Коронавирусни юқтирганларнинг аниқ сони айтилмай, фақатгина улар касалхонага ётқизилиб, қолганлари уй карантинга жўнатилгани маълум қилинди.  17-апрелда Истанбулдан Бишкекка олиб келинган 210 фуқаро обсервацияга ётқизилган. Уларнинг таҳлиллари текширилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистонга яна 760 тонна буғдой олиб келинди

Ҳукуматнинг матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома асосида Россиядан сотиб олинган буғдойнинг иккинчи партияси Қирғизистонга келди. У 11 вагондан иборат 760 тонна дон маҳсулотларидан иборат. Хабарларга кўра, яқин кунларда ўлка ҳудудига яна 53 вагон буғдой келтирилади. Бунгача давлат моддий резерв жамғармаси Россиядаги озиқ-овқат корпорацияси билан 33 минг тонна буғдой сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Унинг 1800 тоннаси Қирғизистонга олиб келинган. Ҳукумат томонидан…

Батафсил...

Ҳукм қилинган собиқ амалдорлар колонияга этап қилинди

2013 йилда Бишкек ИЭМни модернизация қилиш чоғида коррупцияга йўл қўйиш айби билан ҳукм қилинган Қирғизистоннинг икки собиқ бош вазири турли колонияларга ўтказилди. Жазони ижро этиш давлат хизматининг 22 апрел куни хабар беришича, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ бош вазир Сапар Исаков мамлакат шимолидаги Петровка қишлоғидаги №8 колонияга этап қилинди, яна бир собиқ бош вазир Жанторо Сатибалдиев етти ярим йиллик…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 19та ҳолат аниқланди

Сўнгги бир кеча кундузда республикада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 25та янги ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди. Ўпка касалига Ўш шаҳрида ҳамда вилоятида уч нафардан, Норин вилоятида тўққиз, Чуй вилоятида тўрт ва Бишкек шаҳрида олти киши чалинган. Уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари. Шунингдек, 48 киши коронавирусдан соғайган ва шифохонадан чиқарилган. Бугунги кунда коронавирус…

Батафсил...

«Газетада ишласангиз, нега видеотасвирга олдингиз?» – Фарғонада журналист ИИБга олиб борилди

21 апрель куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи журналист, «Маърифат» газетасининг вилоятдаги махсус мухбири Шарифахон Мадраҳимовага Учкўприк туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимлари томонидан босим ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz мухбири воқеа тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида журналист билан боғланди. Маълумки, шаҳар ва туманларда аҳолига арзон нархда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида ярмаркалар ташкил этилади. Журналист 21 апрель куни…

Батафсил...
1 2 3 4 7