ҚР элчихонаси: Россиядаги мигрантларга ёрдам пули бериш кўзда тутилмаган

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хукумат томонидан мигрантларга ёрдам учун ажратилган маблағлар нималарга сарфланиши юзасидан тушинтириш берди.

Таъкидланишича, 25 апрель куни эълон қилинган 10 млн сомдан ҳозирча 4 млн сом келиб тушди. Пуллар муҳтожлар – COVID -19га чалинган, оғир бемор, кўпболали оилалар, ёлғиз оналар, ҳомиладор аёлларнинг истиқомат қилиши ва озиқ овқат маҳсулотолари учун сарфланади.

«Нақд пул кўринишида кўмак бериш назарда тутилмаган. Маблағларни тақсимлаш Москвадаги қирғиз диаспораси фаоллари ва етакчилари иштирокида элчихона қошидаги махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади, ҳамда алоҳида олинган фуқороларнинг аризалари инобатга олинади», – дея хабар берди элчихона.

21 апрел куни хукумат хорижда қолиб кетган ва айни дамда ватанга қайта олмаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 млн сом (186 минг доллардан ортиқ) ажратилиши ҳақида маълум қилди. 5 миллион сом Қирғизистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасига, 10 миллион сом Россия Федерациясидги элчихонага ажратилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ