Рамазон ойи 24-апрелда бошланади

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси бу йил Рамазон ойи 24-апрелдан бошланиши ҳақида маълум қилди.   Идора Ўрта Осиё мусулмонлари учун халқаро астрономия обсерваториялари тажрийбасига таяниб, қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари дин бошқармалари билан маслахатлашиб шундай қарорга келган. Кун ойнинг кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин. Шунингдек, диний идора бу йил Рамазон ойида берилувчи  Фитр-садақа ва Закот кўлами, баҳосини ҳам маълум…

Батафсил...

Қирғизистон, коронавирус: Азимжон Асқаров озод этилсин

Сўнгги кунларда республикада коронавирусга чалинганлар сони ортиб борар экан, махаллий ва ҳалқаро ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқбон Азимжон Асқаровни зудлик билан қамоқдан озод этишга даъват этмоқда. Бишкекдаги «Бир Дунё – Қирғизистон» нодавлат ҳуқуқ ташкилоти, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида, Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековга қилган мурожаатида, қамоқхоналардаги ёши улуғ махбусларни юқумли касалликка чалиниш эҳтимоли юқори эканлигидан хавотир билдириб, уларни озод этиш имкониятларини қараб чиқишга…

Батафсил...

Хитой нашри: «Қирғизистон Хитойнинг ери бўлган»

Хитойнинг toutiao.com сайтида Қирғизистон ҳақида мақола эълон қилинди. Унда Қирғизистон қадимда Хитойга тегишли бўлган деб айтилган. Қозоғистонлик блогер ва фаол Серикжан Билаш материалдаги ҳар бир сўзни қозоқчага таржима қилиб, видеога чиқарган. Хитой мақоласининг мазмуни қуйидагича: “Қирғизистон мустақиллик олгандан кейин нима учун Хитойнинг қарамоғига қайтгани йўқ?” Мақолада Қирғизистон Хан династиясининг давридан бошлаб минг йил давомида Хитой ҳудудига кирар эди, аммо Рус империяси бу ерларни босиб олган деб айтилади. “1864 йили…

Батафсил...

Туркиядан Бишкекка 211 нафар қирғизистонлик олиб келинди

17 апрел куни Истамбулдан Бишкекка бортида 211 нафар йўловчи бўлган самолёт келиб қўнган. Бу ҳақда Республика оператив штаби маълум қилди. Таъкидланишича, олиб келинган фуқороларнинг ҳаммаси “Оқ Кема” меҳмонхонасига обсервацияга жойлаштирилган. Бундан аввалроқ Жоғорку Кенеш депутатлари ҳукуматга хорижда қолган қирғизистонликларни қайтариб олиб келиш учун зудлик билан транспорт йўлаклари ва чартер рейслари ташкилаштириш борасида зарур чоралар кўришни топширган эди. Вазирлар маҳкамасининг маълумотига…

Батафсил...

“Интимоқ” телеканали ўзбек мактаб ўқувчилари учун теледарслар кўрсатади

Қирғизистон жанубида дарслар ўзбек тилида олиб борилувчи мактаб ўқувчилари, яқин кунларда “Интимоқ” телеканали орқали масофадан ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ўш  таълим институтининг ўзбек тили бўлими раҳбари Зулфия Нўмонова  маълум қилди. Маълумотга кўра, коронавирус сабаб, мактаблар ёпилиши ортидан, давлат каналларида рус ва қирғиз тилида масофадан ўқитиш усули бошланган эди. Эндиликда ўзбек ўқувчилари учун ҳам она тили ва адабиёти теледарслари…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 500дан ортди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 17 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олган фуқароларнинг сони 506га етти. Сўнги бир кунда ўпка касалига Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 5 ва Ўш шаҳрида бир киши чалинган. Касалга чалинганларнинг 270 нафари аёл, 236 нафари эркак. Уларнинг 116 нафари тиббиёт ходими. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 93та, Ўш вилоятида 140,…

Батафсил...