Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 19та ҳолат аниқланди

Сўнгги бир кеча кундузда республикада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 25та янги ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди.

Ўпка касалига Ўш шаҳрида ҳамда вилоятида уч нафардан, Норин вилоятида тўққиз, Чуй вилоятида тўрт ва Бишкек шаҳрида олти киши чалинган. Уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари.

Шунингдек, 48 киши коронавирусдан соғайган ва шифохонадан чиқарилган.

Бугунги кунда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 656тага етди. Уларнинг 172 нафари тиббиёт ходимлари.

Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 109та , Ўш вилоятида 157, Ўш шаҳрида 104, Чуй вилоятида 42, Бишкек шаҳрида 147, Боткен вилоятида 6, Норин вилоятида 83 ва Иссиқкўл вилоятида 8тани ташкил қилади.

COVID-19 вирусини юқтириб олганлар ичидан саккиз нафар бемор вафот этиб, 322 нафари шифо топган. Касалхоналарда бугунги кунда 326 киши қолмоқда. Уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига беш бемор ўтказилган. Жами бўлиб ўлка бўйича обсервацияда 914 киши ётибди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ