Комендант: Ташкилотлар фаолияти қайта жонлантирилиши тўғрисидаги жадвал сохта

Ижтимоий тармоқларда ташкилотларнинг иш бошлашини кўрсатувчи жадвал ёйинланмоқда. Унга кўра, 1-майдан бошлаб бир қатор маиший хизмат кўрсатиш жойлари иш фаолиятини қайта жонлантириши кўрсатилган.

Бишкек шаҳар коменданти Алмаз Орозалиев ўзининг фейсбук саҳифасида ушбу жадвал сохта эканини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, халққа хизмат кўрсатиш марказлари, сауна, мехмонхоналар 11-майдан бошлаб, магазин, гўзаллик салонлари эса 1 июндан бошлаб  ўз ишини жонлантиради ва жамоат транспорти ҳаракати аста-секин тикланади.

Аввалроқ, Орозалиев одамларни чалғитмасликка чақириб, ташкилотлар фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида гапиришга ҳали эрта эканини таъкидлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ