Коронавирус юқтириш хавфи бор ҳудудларда ишлаган шифокорларга қўшимча ҳақ тўлана бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 8-апрелдан бошлаб тиббиёт ходимларига март ойи учун “компенсация тўловлари” берила бошлади. Асосан, бу ҳукуматнинг аввал тиббиёт ходимларига ваъда қилган қўшимча ҳақлари. Қўшимча ҳақлар одатдаги иш режаси бўйича коронавирус юқтириб олиш хавфида ишлаган тиббиёт ходимлари учун кўзда тутилган, шунингдек карантин-казарма вазиятида ишлашга мажбур бўлган тиббиёт ходимларига берилади — улар уйларига бормасдан рискли ҳудудларда маълум муддат давомида ишлаб, шундан…

Батафсил...

ТИВ: Чет давлатда коронавирус юқтирган 23 қирғизистонлик бор

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилишича, чет давлатда коронавирусга чалинган 23 қирғизистонлик бор. У Қирғизистоннинг бошқа мамлакатлардаги элчиликлар ва консулликлари фуқаролар билан доимо алоқада бўлаётганини қўшимча қилди. COVID-19га чалинган етти қирғизистонлик Покистонда. Яна тўрт нафари Малайзияда, уларнинг бири тузалиб, касалхонадан чиққан. Яна уч фуқаро БААда, бири Ҳиндистонда ва яна бири Испанияда уй карантинида. Ниязалиев 6-апрелда Қирғизистонга Екатеринбургдан 17…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 298 кишига етди. Улардан бири вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 10-апрелда Қирғизистонда коронавируснинг янги 18 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг беш нафари тиббиёт ходимлари. «Бишкек шаҳрида олти, Чуй вилоятида саккиз, Жалолобод вилоятида уч ва Иссичкўл вилоятида бир ҳолат қайд этилди. Уларнинг етти нафари аёл, ўн бири эркак», — деди Каратаев. Шунингдек Каратаев Новқат ҳудудий касалхонасида 87 ёшдаги киши вафот этганини айтди. Коронавирусни…

Батафсил...