Қирғизистонга яна 760 тонна буғдой олиб келинди

Ҳукуматнинг матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома асосида Россиядан сотиб олинган буғдойнинг иккинчи партияси Қирғизистонга келди. У 11 вагондан иборат 760 тонна дон маҳсулотларидан иборат.

Хабарларга кўра, яқин кунларда ўлка ҳудудига яна 53 вагон буғдой келтирилади.

Бунгача давлат моддий резерв жамғармаси Россиядаги озиқ-овқат корпорацияси билан 33 минг тонна буғдой сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Унинг 1800 тоннаси Қирғизистонга олиб келинган.

Ҳукумат томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш мақсадида сотиб олинган буғдой таркибидаги оқсил миқдори юқори.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ