Ўш вилояти ҳудудида коронавирус касаллигини юқтирганлар билан алоқада бўлганларни текшириш ишлари якунланди. Текширув натижасида вилоятда алоқада бўлганлардан янги 2 ҳолат аниқланди. Ҳозирда улар изоляцияга олиниб, яқинлари ва алоқада бўлганлар обсервацияга ётқизилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот маркази котибаси Нуркиз Кадирбекова маълум қилди. 25-апрелдан бошлаб Ўш вилояти ҳудудида корнавирус касаллигини юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларни, уй карантинидагиларни назорат…
Батафсил...Kun: 30.04.2020
ТИВ хорижда юрган қирғизистонликларни ўша давлатлардан чиқмай туришга чақирди
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Ниязалиев 29-апрелдаги брифингда хорижий давлатда бўлиб, Қирғизистонга қайта олмаётган қирғизистонликларга мурожаат қилди. Амалдор уларни вазият барқарорлашгунга қадар ҳозирда жойлашган мамлакатлардан чиқмай туришга чақирди. “Чет ўлкаларда юрган фуқароларимизни соғлигини таҳликага солмаслик учун турган ерида қолишга чақирамиз. Жой-жойларда Қирғиз Республикасининг дипломатик вакилликлари ходимлари ишламоқда, улар қирғизистонликларга ёрдам кўрсатишга ёки маслаҳат беришга тайёр”, — деди Ниязалиев. Ниязалиев билдиришича, кўплаган мамлакатлар COVID-19ни тарқатмаслик учун шаҳарлар аро авиақатновларни тўхтатиб қўйган, шу сабабдан…
Батафсил...Журналист ва шоир Зайирбек Ажиматов оламдан ўтди
Қирғизистонлик шоир, Озодликнинг қирғиз хизмати ходими Зайирбек Ажиматов 43 ёшида вафот этди. У бир ойдан кейин 44 ёшга тўлган бўларди. З.Ажиматов 1976 йил 27 майида Жалолобод вилоятининг Ахси тумани Ақжўл қишлоғида туғилган. 1998 йили Қирғизистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Асаба” газетасида бошлаган Зайирбек кейинчалик “Қирғиз Туусу”, “Бишкек таймс”, “Жани ағим” ва Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясида давом эттирган. Сўнгги йилларда…
Батафсил...Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 746га етди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 30-апрелда республика ҳудудида COVID-19нинг янги 17 ҳолати қайд этилган. Чуй вилоятида 9, Бишкекда 3, Ўш вилоятида 2, Ўш шаҳрида, Жалолобод ва Норин вилоятларида бирдан кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходимлари. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 746га етди. Ўпка касалидан умумий 462 киши шифо топиб, саккиз бемор вафот этди. Коронавируснинг энг кўп…
Батафсил...Бишкекда 1 майдан блокпостлар олина бошланади
Фавқулотда ҳолат режими сабаб Бишкекда ўрнатилган блокпостлар 1 майдан олиб ташланади. Бу ҳақда ички ишлар вазири Кашкар Джунушалиев маълум қилди. Унинг айтишича, 1 майдан бошлаб фақат автомобил ва пиёда патруллари ишлайди. Депутат Дастан Бекешевнинг саволига жавоб берган Бишкеккоменданти Алмазбек Орозалиев таксичиларга аввал берилган патентлар асосида электрон рухсатномалар берилади ва шу билан бирга улардан санитар-эпидемиологик қоидаларга амал қилиш талаб қилинади. «Сиз…
Батафсил...