Буюк Британияда кўнгиллиларда COVID-19 га қарши вакцина синовдан ўтмоқда

Буюк Британияда Оксфорд университети олимлпри кўнгиллиларда коронавирусга қарши вакцинани клиник синовини бошлади. Унда мамлакатнинг турли шаҳарларида мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Улардан икки нафарига инъекция қилинди. Шприцлардан бирида вакцина бор эди. Иккинчисида эса –менингитга қарши вакцина бор эди. Олимларнинг асосий мақсади – препарат хавфсизлиги борасида маълумот тўплаш ва COVID-19га қаршииммунитетни таъминлашдан иборат.

Oxford University✔@UniofOxford

Вакцина шимпанзедаги вирус асосига янги кўринишдаги коронавирус генетик кодини қўшиш асосида яратилди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, тест натижалари ярим йил мобайнида аниқ бўлади.

COVID-19 га қарши вакциналар устида жаҳондаги ўнлаб лабораторияларда иш олиб борилмоқда. Яқинда Германия ҳам кўнгиллиларда тест бошлангани ҳақида баёнот берди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйлаб айни дамда 70 та вакцина яратилмоқда. Препаратлар одамларда синалиши борасида биринчилардан бўлиб АҚШ ва Хитой эълон қилди. Россияда клиник синовлар 1 июндан бошланиши режалаштирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга қарши вакциналар оммавий қўлланилиши учун 2021йил бошларигача тайёр бўлмайди.

Янги кўринишдаги коронавирус ўтган йилнинг декабрида Хитойда бошланди. Расмий статистикага кўра, жаҳондаCOVID-19га чалинганлар сони уч миллионга яқинлашиб қолди. Пандемия бошлаганидан бери 190 мингдан ортиқ бемор вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ