Коронавирусни юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 63тага етди

Ўтган кеча кундузда яна 12 тиббиёт ходимида COVID-19 вируси аниқланди. Бу ҳақда  республика штаби маълум қилди. Унда хабар қилинганидай, инфекцияни юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони  – 63га етди. Янги ҳолат бўйича: 1 тиббиёт ходими Бишкек шаҳрида, 5 – Норин вилоятида, 6 – Ўш шаҳрида.

Батафсил...

Ўшдаги лўлилар ёрдам сўраб мурожаат қилишди

Ўшдаги лўлилар  “Ынтымак”қа видео мурожаат йўллаб, жамоатчиликдан ёрдам сўрашган. Улар ишсиз қолганидан, шароити оғир эканлигини айтишмоқда. “Ишимиз йўқ, ҳозир еганга хатто унимиз ҳам қолмади. Турмуш ўртоғим операция бўлган, етим укаларим бор. Жуда қийналяпмиз.Имкониятингиз бўлса, ёрдам қилишингизни сўраймиз”,- дейди яшовчилар. “Яқинда онам вафот этди, 4 нафар ёш болам бор. Акам вафот этган, унинг болаларини ҳам мен қарайман. Кўчага чиқишнинг иложи йўқ”,…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 38 янги ҳолати қайд этилди. Жами 377 киши

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 38 янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Янги юқтириш холатларининг кўпи Норин вилоятида аниқланган — 13 киши. Ундан кейин 12 киши Ўшда қайд этилган. Юқтирганларнинг беш нафари Бишкекда, Ўш ва Чуй вилоятларида учдан ва Иссиқкўл вилоятида икки киши аниқланган. Жами бўлиб мамлакатда юрганларнинг сони 377 кишига етди — бу  тузалиб чиққан 54 беморни ҳамда…

Батафсил...