Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ янги 17та ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кеча-кундузда  коронавирусга чалинганлар сони 17 киши ортган.

Уларнинг еттиси Бишкекда, Ўш шаҳрида ва Чуй вилоятида бирдан, Норин, Боткен, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларида икки нафардан бемор қайд этилган.

Шу тариқа жами бўлиб мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 682 кишига етди. Уларнинг ичидан 370 нафари тузалиб, 8 киши вафот этган. 304 киши касалхоналарда даволанмоқда, олти нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Бугунги кунда Бишкек шаҳрида коронавирусни 158 одам юқтириб олган бўлса, Ўш вилоятида эса 159 киши бу хасталикка чалинган.

Жалолобод вилоятида умумий 111, Баткен вилоятида саккиз, Ўшда 109, Норин вилоятида 85, Чуй вилоятида 44 ҳамда Иссиқкўл вилоятида саккиз юқтириш ҳолати қайд этилган, Талас вилоятида эса вирусга чалинганлар йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ