Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат туманларида комендантлик соати вақтлари ўзгарди. Мазкур буйруқни Ўш шаҳрининг коменданти Малик Нурдинов имзолади. Хабарларга кўра, комендантлик соати энди аввалгидай 20:00 – 07:00 оралиғида эмас, 21:00дан эрталаб 06:00гача бўлади. Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туманида ҳам ҳудди шундай тартибда ўзгарди. Буйруқни эса, мазкур ҳудуд коменданти Жениш Жоробеков имзолади. Бу буйруқлар эртага, 16-апрелдан кучга киради.
Батафсил...Kun: 15.04.2020
Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 449га етди
15-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг янги 19 ҳолати қайд этилди. Унинг беш нафари Бишкек шаҳрида, ўн иккиси Ўш шаҳрида, икки нафари Ўш вилоятида. Уларнинг ичидан 14 нафари аёл, беш нафари эркак. Янги касал юқтирганларнинг ўн беши тиббиёт ходимлари. Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 449 кишини ташкил қилди. Уларнинг 224 нафари аёл, 205 нафар киши эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида…
Батафсил...