Қирғизистонда шифокорлар хавф остида. Коронавирус юққан ҳар бешинчи бемор – доктор

Қирғизистонда коронавирус юққан 21% одам – тиббиёт ходими. Бу дегани ҳар бешинси бемор – шифокор. Бу дунёдаги зртача ҳолатдан анча баланд. Мамлакатдаги шифокорлар ўзларини вирусдан ҳимоялаш учун ижтимоий тармоқларда ёрдам сўрашмоқда. Уларнинг айтишича, тиббиёт ходимларига ҳимоя кийимлари ва воситалари етишмайди. Ҳозир ҳолатни ўрганиш учун қадамлар қўйилмоқда.

Батафсил...

Германияда терактга тайёргарлик кўришда гумон қилинган тўрт нафар Тожикистон фуқороси ушланди

Германияда келиб чиқиши тожикистонлик бўлган тўрт фуқоро терактга тайёргарлик кўриш гумони билан ушланди. Полиция 15 апрел куни эрталаб Шимолий Рейн – Вестфалия минтақасида уларни ушлаш амалиётини ўтказди. Ушланганлар “Ислом Давлати” (ИД) гуруҳининг аъзолари экани айтилмоқда. ГФР Бош прокуратураси чоршанба куни ушланганларнинг исмларини эълон қилди. Улар – Тожикистон фуқоролари Азизжон Б., Мухаммадали Г., Фарходшоҳ К., Суннатуллоҳ К. Тожикистон расмийлари, жумладан Тожикистоннинг…

Батафсил...

Нур-Султон ва Оқтовдаги тез ёрдам ходимлари тенг тўловлар берилишини талаб қилмоқда (видео)

15 апрел куни Оқтов ва Нур-Султондаги тез ёрдам ходимлари коронавирусга қарши курашда давлат тўловлари ҳаммага тенг берилишини талаб қилдилар. Мамлакатда инфекцияни юқтирганлар сони ошиб бораётган бир вақтда тез ёрдам ходимлари «президент томонидан ваъда қилинган тўловлардан бебаҳра қолмоқдамиз» дея баёнот бердилар, ҳамда тез ёрдам ходимларига тенг миқдорда тўловлар берилишини талаб қилдилар. Пойтахтдаги тиббиёт ходимларининг таъкидлашларича, карантин узайтирилганидан сўнг уларга короноавирусга қарши…

Батафсил...

Пойтахт Душанбе бозорларида нархлар кўтарилмоқда

Пойтахт бозорларининг раҳбарлари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилишини тўхтатишга уринмоқда ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмарка сотувларини уюштирмоқда. Бироқ, 13 апрелдан бошлаб худди аввалги ҳафталарда бўлгани каби эҳтиёж маҳсулотлоарининг нархи яна кўтарилди. «Саховат» бозорида бир килограмм картошка 6 сомони (0,6 доллар) турибди. Агарда кимдир картошкани арзон нархда ярмаркада харид қилмоқчи бўлса, у ҳолда навбатда туриши керак, бир кишига 5 килограммдан ортиқ картошка…

Батафсил...

Коронавирус: Дунё йирик иқтисодий инқироз арафасидами?

Халқаро Валюта жамғармасига кўра, глобал иқтисод тез суръатларда қисқара бошлайди. Бу эса ташкилотнинг тахмин қилишича, 1930 йиллардаги Буюк Инқироздан кейин энг ёмони бўлиши мумкин. ЖВЖ коронавирус туфайли инқирозни «мисли кўрилмаган» бўлади демоқда. Жамғарма шунингдек, пандемия қанча узоққа чўзилса, жаҳон давлатлари иқтисодий назоратни қўлга олишда кўпроқ қийналишади. Жамғарманинг бош иқтисодчи мутахассиси Гита Гопинатнинг айтишича, келаси икки йил давомида жаҳон ялпи ички…

Батафсил...

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1349 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони расман 1349 нафарни ташкил қилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалида қилган чиқишида беморларнинг 325 нафари Тошкент шаҳрида даволанаётганини айтди. Расмий маълумотда айтилишича, Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 100 бемордан тўрт нафарининг аҳволи оғир, бир беморнинг аҳволи нисбатан…

Батафсил...

Коронавирус даврида Қирғизистон ҳукумати сўз эркинлигини чекламоқда

Қирғизистонда президент аппарати 14-апрелда коронавирусга қарши республика штаби ва ҳудудлардаги комендатуралар оммавий аxборот воситалари билан ишлаш шаклини қайта кўриб чиқиш таклифини киритди. Бунга қадар Қирғизистоннинг кўплаб ҳудудларида фавқулодда холат эълон қилиниб, турли ишxоналар билан бирга журналистларнинг фаолияти ҳам чекланган эди. Расмийлар буни касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган. Медиа Полиси Институти деган ноҳукумат ташкилот назарида комендантнинг ҳаракати конституция меъёрларига…

Батафсил...

Қирғизистонда мингдан ортиқ маҳбусга амнистия қўллаш таклиф қилинмоқда

Депутатлар Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги ва Апрель Халқ инқилобининг 10 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга тақдим қилиш масаласини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳасига кўра 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар, имконияти чекланган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, оилада ягона боқувчи бўлган шахслар, икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлганлар ва ёки имконияти…

Батафсил...

Депутатлар ҳукуматга хориждаги қирғизистонликларни зудликда олиб келишни топширди

Парламент депутатлари коронавирус пандемияси туфайли хорижий мамлакатларда қолиб кетган Қирғизистон фуқороларини қайтариш борасида хукумат етарлича чора кўрмаётганини таъкидлади. 15 апрел куни бўлиб ўтган мажлисда парламент аъзолари томонидан қабул қилинган қарорда вазирлар маҳкамасига фуқороларни қайтариш мақсадида транспорт йўлаклари ва чартер рейсларни ташкиллаштириш, шуниндек хорижда қолиб кетган фуқороларга ёрдам бериш мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш топширилди. Бундан аввалроқ бош вазирнинг биринчи ўринбосари…

Батафсил...

Ўшда спиртли ичимликларни сотиш таъқиқланди

Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманлари коменданти Малик Нурдинов дўкон сотувчиларига спиртли ичимликлар сотмасликни буюрди. Нурдиновнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар муаммоси аввал ҳам жамиятда бўлган. Фавқулотда холат, коментдантлик соати жорий этилиши билан бу нарса яна алоҳида назоратни талаб қилади. “Ҳозир роҳатланиб, айланиб юриш пайти эмас. Аммо баъзилар спиртли ичимликлар ичади, иккинчи ва учинчи шишани олгани боради. Шу тариқа одам комендатлик соати…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 17тага кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронасируснинг 17та янги холати қайд этилган. Вирус юқтирганларнинг сони 466га етди Бу хасталикка чалинган беморларнинг 11 нафари Норин вилоятида, Бишкек шаҳрида 5та ва Ўш вилоятида 1тани ташкил қилади. Уларнинг 7 нафари аёл, 10 нафари эркак киши. Шунингдек, коронавирусни 5 нафар тиббиёт ходими ҳам юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари Бишкек шаҳрида, бир нафари…

Батафсил...