HRW: Пандемия даврида Марказий Осиёда фуқаро ҳуқуқлари бузилмоқда

Human Rights Watch Ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти берган баёнотга қараганда, коронавирус пандемияси даврида Марказий Осиё ҳукуматлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилмоқда.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотининг 23 апрель куни эълон қилинган махсус ҳисоботида таъкидланишича, инфекциянинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида “қўйилаётган муҳим қадамлар” билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон амалдорлари журналистлар, тиббиёт ходимлари ва фаолларга нисбатан чеклов чораларини кўрмоқда, карантин чоралари эса “ўзбошимчалик ва номутаносиблик” билан қўлланилмоқда.

«Марказий Осиёдаги барча мамлакатларнинг хукуматлари COVID-19 борасида аниқ маълумот берган ҳолда ўз фуқароларининг саломатликлари ҳуқуқларини таъминлаши юзасидан мажбурият олган», дейди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон. «Улар жамоатчиликка маълумот бермоқчи ёки фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи журналистлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан чекловлар жорий қилишлари керак эмас»,- дея қўшимча қилади ҳуқуқ ҳимоячиси.

HRWнинг таъкидлашича, касаллик тарқалгани борасида ҳозирча маълумот бермаган Туркманистон ва Тожикистон расмийлари вируснинг зарарли таъсири ҳақида гапирмоқчи бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқаларнинг оғзини юмишга уриндилар. «Тожикистондаги вазият шу даражага бориб етдики, Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Джейми Флай Тожикистон расмийларига мактуб ёзиб мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг COVID-19 тарқалиши борасидаги вазият бўйича саволларга жавоб бермаётганига шаъма қилиб ўтди», дейилади баёнотда.

HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон 23 апрел куни Берлинда туриб Радио Озоди билан суҳбатлашар экан, Тожикистон коронавирус пандемиясига чора кўриш даврида Конституция ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни ўз фуқароларини саломатликларини ҳимоя қилиш қисмини бузаётганини таъкидлади.

«Ҳукумат аҳолининг ижтимоий масофалашини таъминлаши, коронавирусга чалинганлар борасида мустақил ОАВга маълумотларни тақдим қилиши керак. Ҳозир Тожикистондаги мустақил нашрлар беркилган. Расмийлар аҳолининг ночор қисмини, жумладан кексаларни ва қамоқхонадаги маҳбусларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Кекса кишилар ҳукумат ва аҳолининг маълум қисмидан махсус ёрдам олиши керак», дейди Хью Уильямсон. Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат маҳбусларни қамоқхона ташқарисида назорат остида бўлишига рухсат бериши керак – шу тариқа махбус ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг COVID-19 коронавирусини юқтиришига йўл қўймаслик мумкин.

HRWнинг таъкидлашича, Туркманистон ва Тожикистон расмийлари COVID-19 коронавирус борасида маълумот беришни истамаяпти ва шу тариқа ўз фуқароларининг саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Қозоғистон расмийлари амалдаги қонунлардан эркин фикр билдирадиганларни бостиришда фойдаланмоқда, дейилади HRW ҳисоботида. HRW Қозоғистондаги матбуотни ҳимоя қилувчи «Адил соз» ташкилотининг «фавқулотда ҳолат шароитларида журналистлар ва фуқаро фаолларини атайлаб ёлғон хабар тарқатишда айблаш кампанияси кузатилаётгани борасидаги» баҳосини келтиради: «Ҳозир кузатилаётган воқеаларни бошқача фикрлайдиганларни озодликдан маҳрум қилишга уринишдан бошқача талқин қилиб бўлмайди».

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ