Бош вазир уй карантинига юборилди

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев ва у билан Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларига келиб кетган делегациянинг барча 12 аъзоси уч кунлик уй карантинига жўнатилди. Вилоятларга қилинган сафардан сўнг делегациянинг барча аъзолари коронавирус инфекциясига  экспресс-тест топширди. Уларнинг ҳеч биридан вирус топилмаган Бош вазир ҳамда у билан бирга Қирғизистон жанубига борган делегация санитария постларини текширишган ва инсонпарварлик ёрдамини олиб боришган эди.

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусдан яна икки киши вафот этди

Республика штабининг маълумотига кўра, Ўш вилоятида коронавирус сабаб икки киши вафот этди. Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони тўрт кишига етди. Аввал Ўш вилоятининг Новқат ҳудудий касалхонасида 61 ва 80 ёшдаги икки бемор вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан уларнинг бирида қанд диабети, иккинчи беморда эса «инфаркт кўрсаткичи» бор бўлган деб билдирган. Қирғизистонда 6-апрелга келиб коронавируснинг 69 янги ҳолати қайд…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус чалинганлар сони 216 кишига етди

Қирғизистонда бир кунда коронавирусни юқтириб олганлар сони кескин 69 тага ошди. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Абдикаримовнинг 6 апрел куни берган маълумотига кўра, аввал шифокорлар назоратига олиниб, карантинга ётқизилганлар орасида 69 кишининг тест ташхислари ижобий натижа кўрсатган. Улар Ўш вилоятида 47, Жалолобод вилоятида 13, пойтахт Бишкекда 5та, Чуй, Норин, Иссиқ кўл ва Боткен вилоятларида биттадан беморни ташкил этади. «Бугун коронавирусдан…

Батафсил...