Ғофур Раҳимов АҚШ судида ютқазди

АҚШ суди ўзбекистонлик тадбиркор, Халқаро бокс уюшмаси – AIBA собиқ президенти Ғофур Раҳимовни уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялар рўйхатидан чиқармади. Бу ҳақда 21 апрель куни бир қатор ахборот агентликлари ва газеталар хабар тарқатди. Маълум қилинишича, Ғофур Раҳимов АҚШнинг қора рўйхатига ноқонуний киритилганини ва ўзини бу рўйхатдан чиқаришни илтимос қилиб ариза киритган. Аммо Колумбия округ суди Ғофур Раҳимовнинг бу…

Батафсил...

Қирғизистонда милиция ходимларига ҳам коронавирус юқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот идораларининг 12 нафар ходими коронавирус юқтириб олган. “Ички ишлар ходимларидан 12 нафари коронавирус юқтирди. Уларнинг биттаси жонлантириш бўлимида ётибди”, – дейди вазир муовини Нурболот Усенбаев. Унинг сўзларига кўра, милиция ходимлари COVID-19 инфекцияси бор кишилар билан алоқада бўлиб, хизмат вазифасини бажариш чоғида вирус юқтирган.

Батафсил...

«Чегара билмас репортёрлар»: Қозоғистон матбуоти “эркин бўлмаган” мамлакатлар гуруҳида қолади

21 апрель куни “Чегара билмас репартёрлар” (RSF) ташкилоти томонидан тақдим қилинган йиллик тадқиқотда Қозоғистон матбуот “эркин бўлмаган” мамлакатлар гуруҳида қолди. «Жаҳон матбуот эркинлиги индекси — 2020» рейтингда Қозоғистон ўтган йилга нисбатан битта мавқега кўтарилди ва 157-ўринни олди, шу билан бирга баҳосини 1,29 баллга (54,11 баллгача) камайтирди. Бу – рейтингда кўрсаткичлар бўйича аҳволи ёмонлашгани демакдир. Ташкилотнинг таъкидлашича, Қозоғистонда салкам 30 йил…

Батафсил...

Қирғизистонда ун танқис бўлмайди

Қирғизистонда коронавирус сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса унга бўлган талаб кескин ошган. Ҳукумат эса, ун заҳиралари етарли эканини таъкидлаб, давлат моддий резервлар жамғармасида 60 минг тонна ун сақланаётганини маълум қилган. Шу билан бирга бу йили экин майдонларини кенгайтириш устида иш олиб борилаётганини қўшимча қилишди. Ўлкадаги эпидемиологик ҳолатга кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўш вилоятида баҳорги дала ишларида жорий йили 57 130 гектар…

Батафсил...

Москва: Фарзандини калтаклаган қирғизистонлик икки ойга қамоққа олинди

ИИВнинг матбуот хизмати Москвада ўз фарзандини калтаклаган қирғиз фуқаросига нисбатан «Қийноққа олиш» ҳамда «Вояга етмаганни тарбиялаш бўйича вазифаларини бажармаслик» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалганини билдирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда квартирада ўғлини жисмоний машқ бажармагани учун уриб, тепган, кейин сим билан ураётгани тасвирланган видеоси пайдо бўлган. Кейинчалик боланинг отаси «оила бахтли» яшаётганини ҳамда «бола ҳеч нарса сезмаганини» айтгани тасвирга олинган видео чиққан.…

Батафсил...

Ўшда коронавирус касаллигини яшириш бўйича жиноий иш очилди

Ўш шаҳрида коронавирус тарқалиши даврида касаликни яширгани учун уч кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят коменданти Малик Нурдинов маълум қилди. У Россиядан келиб Ўшдаги турар-жой мавзеларида истиқомат қилаётган фуқоро ўз оиласига коронавирусни юқтирганини мисол сифатида келтирди. «У Россиядан келиши билан тиббий кўрикдан ўтмади. Маълум бўлишича, у атайлаб касаликни яширган ва оиласига юқтирган. Унинг 10 нафар бошқа қариндошлари ҳам…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 612тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада коронавируснинг янги 22 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалига Ўш вилоятида тўрт, Жалолобод вилоятида тўрт, Норинда бир киши ҳамда Ўш шаҳрида тўрт киши чалинган. Шу билан касаллик аниқланганларнинг умумий сони 612га етган. Иллат юқтирганларнинг тўртдан бирини, яъни 157 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил этмоқда. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 109 , Ўш…

Батафсил...