Ўш шаҳрида йўл патрул хизмати томонидан пиёдаларга нисбатан рейдлар давом этмоқда. Унда автомобил йўлидан ўтишда, қоида бузаётган пиёдаларга огоҳлантириш берилиб, протоколлар тузилмоқда. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.
“Пиёдалар иштирокида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида “Пиёдалар йўли” рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирда шаҳар ҳудудида нотўғри ердан ўтган шахсларга нисбатан тегишли протоколлар тузилмоқда”,- дейилади маълумотда.