Ўшда ичимлик сув тўхтатилади

Ўш шаҳрида ичимлик суви бериш бир кеча кундузга тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар сув таъминоти ишхонаси матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, тоза сув 22 октябрь соат 24:00дан 23 октябрь соат 24:00га қадар тўхтатилади. Бу давр мобайнида сув таъминоти тизимида санитария-профилактика ишлари олиб борилиб, тизимдаги клапанлар алмаштирилади. Шунингдек, янги қурилган насос станциясини сув таъминоти тизимига улаш, Тожик кўчасини кенгайтиришдаги сув қувурини кўчириш ишлари олиб борилади. 24 октябрда сув қайта берилади.

Белгиланган вақт давомида сувни захиралашни эслатиб ўтамиз.

Алоқа учун тел.: 8-11-15, 8-11-50. 0553 200 105

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ