Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан “Яқин инкар” диний-экстремистик ташкилотининг 14 нафар аъзосининг уйида тинтув ўтказилди.
Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, далилий ашё сифатида экстремистик диний китоблар ва мобил телефонлар олинган.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, олиб борилган профилактика ишлари натижасида ташкилот аъзолари ўзларининг радикал қарашларидан воз кечганликларини очиқ билдирган.
Ҳозирда тергов ва тезкор тадбирлар давом этмоқда.