Ўш шаҳрини Ак-Тилек ҳамда Алимбек-Дотҳо муниципал ҳудуди билан боғловчи (собиқ Турон шаҳарчаси) Тўланбай Сатиев кўчасидаги йўлга асфальт тўшалмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев топшириғига биноан Т. Сатиев кўчасининг (Ак-Тилек халқа йўлидан “Учар” каналигача) йўлни кенгайтириш ва янги асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда.