Новқатда адвокат суд қарорига “таъсир кўрсатаман” дея 110 минг сом талаб қилгани учун ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоят адвокатлар коллегияси аъзоси, Новқат туман судида ишлаган Ж.К.Т. фирибгарликда гумонланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, судланувчига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоғида у судланувчининг отасини «суд расмийлари билан алоқаси борлигини ва иш бўйича ижобий қарор чиқаришга ёрдам бериши мумкинлигини» айтиб, адаштирган.

Ушбу “ёрдам” учун у 110 минг сом талаб қилган.

16 октябр куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан Ж.К.Т. пул олаётганда ҳибсга олинган. Ҳозирда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик ҳибсхонасида сақланмоқда.

Тергов идоралари бу ишга бошқа шахсларнинг ҳам алоқадорлиги бор-йўқлигини текширмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ