Қирғизистонда Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатиш Банклараро процессинг маркази (БПМ) фаолиятини қўллаб-қувватловчи Латвия компанияси талабига кўра тўхтатилган. Бу ҳақда 4 апрель куни Қирғизистон парламенти Жогорку Кенеш йиғилишида Бош вазир Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб ёзади Kaktus.Media. «Афсуски, Банклараро процессинг марказининг дастурий таъминоти ва хизматлари Латвия компанияси томонидан тақдим этилади. Компания «Мир» картаси билан ўзаро алоқалар тўхтатилмаса, БПМни ўчириб қўйиши ҳақида хат юборди.…
Батафсил...Oy: Aprel 2024
Қирғизистон Қозоғистонга сув тошқини муносабати билан гуманитар ёрдам жўнатади
Қирғизистон Қозоғистонга мамлакатда юз берган сув тошқинлари муносабати билан гуманитар ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровга таяниб, 24.kg нашри хабар берди. «Бишкек иссиқлик электр станциясида авария юз берганида, биз сўрамаган бўлсак-да, қўшни давлатлар бизга гуманитар ёрдам жўнатишди. Ҳозирги ҳолатда ҳам, гарчи ёрдам сўрамашмаган бўлишсада, биз уларга инсонпарварлик ёрдамини жўнатамиз», — деди Жапаров. Унинг аниқлик киритишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «бугун…
Батафсил...Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди
Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:43 да Қирғизистонда содир бўлган 4 магнитудали зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудида ҳам сезилган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази шимоли-шарқий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 261 километр узоқликда бўлган. Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида 2 баллга тенг бўлган.
Батафсил...Давлат департаменти: “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун АҚШ қирғиз жамиятига кўмаклашишига тўсқинлик қилиши мумкин
Таҳлилчи ва ҳуқуқшунослар Қирғизистоннинг “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонуни қарийб тўлалигича Россиянинг “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунидан кўчириб олинганини қайд этишган. Қирғизистонда қабул қилинган “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун АҚШ қирғиз фуқаролик жамиятига кўмаклашишига тўсқинлик қилиши мумкин. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллернинг бу ҳақидаги баёнотини 3 апрель куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси эълон қилди. Миллернинг айтишича, Давлат департаменти демократик ва инклюзив Қирғизистон…
Батафсил...Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб Москвада қўлга олинди
Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Апрель ойининг бошларида Москвада Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб қўлга олинди.Бу ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Россия Жиноят кодексининг 205-моддасига биноан, уни қамоққа олиш масаласи кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия тергов органлари Қирғизистон ТИВга хабар берган. ТИВ қўшимча қилишича, зарурат туғилса, гумонланувчига барча ҳуқуқий-консуллик ёрдам берилади.…
Батафсил...Москва расмийлари мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилмоқда
Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Москва ҳокимияти Ҳайит намозини «уй шароитида» ўқишга чақирди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг миллатлараро алоқалар департаментининг ҳужжатига таяниб «Осторожно, новости» телеграм канали хабар берди. Ҳайит намози ўқиладиган 10 апрелдаги жорий чекловлар борасида огоҳлантирувчи ушбу ҳужжат туман ҳокимликларига юборилган. Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Ҳужжатда…
Батафсил...Маданият вазирлиги интернетда ва ОАВда камситиб, туҳмат қилганларга жарима солишни таклиф қилди
Маданият вазирлиги ОАВларда ва интернет сайтларида инсонларни камситиб, туҳмат қилгандар учун жарима солишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини илгари сурди. Вазирлик ҳозирда «турли ОАВлар, интернет-ресурслари орқали камситиш ва атайин туҳмат қилувчи маълумотларни тарқатиш фактлари кўпайиб бораётганини» ҳамда ҳозирги фуқаровий қонун «камситиш, ёлғон маълумот тарқатиш фактларига етарли даражада жавоб бермаётганини» таъкидлади. Вазирликнинг таъкидлашича, бу жамоатчилик одоб-аҳлоқига ҳамда инсонларнинг ўзаро алоқасига хавф туғдиради.…
Батафсил...24.kg нашрига қўзғалган жиноят иши тўхтатилди
Бу ҳақда нашр МХДҚга таяниб билдирди. Маълумотга кўра, МХДҚнинг катта терговчиси Эрлан Акинбеков нашрнинг адвокати Нурбек Сидиковнинг ходимларнинг шахсий телефонларини ҳамда идора ускуналарини, жумладан ноутбукларни, тизим блокларини қайтариб бериш илтимосини қаноатлантирди. «15-январда тинтув вақтида олинган барча молиявий ҳужжатлар нашрга қайтарилди», — деб айтилади маълумотда. Аввалроқ 24.kg нашрига «Урушни пропаганда қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. 15 январда уларнинг офисида тинтув…
Батафсил...Татаристондаги дронлар ҳужумида қирғизистонлик яраланди
Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Россия ҳудудидаги мўлжалларга украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилмоқда. Татаристоннинг Елабуга шаҳридаги объектларга Украин дронларининг ҳужуми натижасида 17 ёшли Қирғизистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигии маълум қилди. Қирғизистонлик йигит ўрта даражадаги тан жароҳатларини олган. Дрон ҳужуми натижасида жами олти киши жабрланган. Татаристондаги нефть заводи ва «Алабуга» махсус иқтисодий зонасидаги объектларга дронлар…
Батафсил...Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» карталарини қабул қилинмайди
Аввалроқ бу карталар билан ишлашни Арманистоннинг деярли барча банклари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Вьетнам ва Туркиянинг айрим банклар ҳамда Samsung Pay ва Apple Pay тизимлари тўхтатган эди. Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатилмайди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Элкарт» миллий тўлов тизими сайтида маълум қилинди. Бунга сабаб Украинага босқинидан сўнг Россияга нисбатан киритилган АҚШ санкциялари бўлди. Қирғизистонда банкоматлар энди «Мир»…
Батафсил...Ташиев: Коррупцияга қарши курашдан тушган пул 100 миллиард сомдан ортиб кетди
МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев 7-каналга интервью бериб, коррупцияга қарши курашдан давлатга 20 миллиард сом тушди деган эскироқ маълумот эканини билдирди. «Бугунги кунда нақд турда 40 миллиард сом давлат бюджетига ўтказилди. Агарда биз давлатга тўлиқ ўтиб бўлмаган пул, шунингдек турли кўчмас мулк, мол, автомобиллар в.б. турдаги даромадларни ҳисобга олсак, охирги уч йилда коррупцияга қарши курашдан тушаётган миқдор 100 миллиард сомдан ортиб кетди.…
Батафсил...«Жуда хатарли». «Крокус»даги терактдан кейин мигрантларга Россияда қолиш хавфли бўлиб қолдими?
22-мартда Москвада теракт содир бўлди, бу Россияда 2004 йилдаги Беслан воқеасидан кейинги йирик теракт. 140 дан ортиқ киши «Крокус Сити Хол»нинг концерт залига кириб борган жангариларнинг қурбонига айланди, уларнинг ичида икки қирғизистонлик қиз борлиги тахмин қилинмоқда. Москвада бу жиноятда гумон қилиниб тожикистонлик тўққиз ва Қирғизистонда туғилган бир киши ТИЗОга киргизилди. Айбланаётган тожикистонликларнинг тўрт нафари суд йиғинининг тўрт нафари суд мажлисининг…
Батафсил...Депутатлар хиёнатда айбланаётган Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири фаолиятини текширадилар
3 апрель куни Жогорку Кенешда (Қирғизистон парламенти) Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ўрганиш бўйича вақтинчалик депутатлик комиссияси тузилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Бунга депутат Жусупбек Қўрғўнбай уулунинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алимқадир Бейшеналиевни хиёнат, коррупция ва уюшган жиноий гуруҳлар (УЖГ) билан алоқадорликда айблаган нутқи сабаб бўлган. «Қирғизистон ривожланаётган бир пайтда, маълум бўлишича, орамизда хоинлар ҳам бор. Уларнинг орасида Соғлиқни сақлаш вазири…
Батафсил...Ўшдаги юк ташувчилар Ўзбекистонга киришда муаммоларга учраётганидан шикоят қилмоқда
Ўзбекистон 2024 йил 1 апрелдан Қирғизистондан кираётган юк машиналаридан махсус рухсатнома талаб қила бошлаган. Ўшда юк машина ҳайдовчилари 2 апрель куни Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ваколатхонаси олдида намойиш ўтказди. Улар қўшни Ўзбекистонга киришда муаммоларга учраётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизмати хабар бермоқда. Намойишда Хитойдан юк ташувчи 100 га яқин ҳайдовчи иштирок этган. Улар Хитойдан Ўзбекистонга юк олиб…
Батафсил...Садир Жапаров “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунни имзолади
Жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар Қирғизистон президентидан ушбу қонунга вето қўйишни сўраган эди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда у 2 апрель куни Фасебоокдаги саҳифасида маълум қилди. Жапаровнинг иддаосига кўра, аввал нодавлат ташкилотлар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган ва ўз фаолияти ҳақида ҳисобот бермаган. “Улар фақат банк ҳисоб рақамларини очиб, чет эллик донорлардан пул олиб, ўз хоҳишига…
Батафсил...Temirov Live’га алоқадор журналистларнинг апелляцияси рад этилди
Аввалроқ Бишкек туман суди январда ҳибсга олинган 11 нафар журналистдан 8 нафарини яна икки ойга ҳибсда қолдирган эди. Бишкек шаҳар суди январда ҳибсга олинган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ ходимларининг апелляциясини кўриб чиқди ва биринчи суд инстанциясининг қарорини кучда қолдирди. Бу ҳақда 1 апрель куни бўлиб ўтган маҳкама жараёнида иштирок этган Озодлик мухбири хабар бермоқда. Аввалроқ Бишкек туман суди…
Батафсил...Садир Жапаров «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни имзолади ва унинг аҳамиятини изоҳлаб берди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Давлат раҳбари 2 апрель куни имзолаган ҳужжат жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг хорижий ҳамкорларида қизиқиш уйғотди, дейилади унинг Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ)даги саҳифасида. Республика президенти янги қонуннинг аҳамияти ва кўплаб халқаро ташкилотлар ундан ҳужжатни имзоламасликни сўрашининг сабабларини тушунтириб берди. Жапаровнинг сўзларига кўра, хориждан молиялаштириладиган нодавлат нотижорат…
Батафсил...Қирғизистонда 2139 киши мулкини легаллаштирди
Айни вақтда 66 кишининг активи 100 млнлик бўсағадан ортганидан, улар бюджетга 1 млн сом миқдорида бир марталик тўлов тўкканга мажбур бўлишди. Шу билан улар умумий миқдори 6,6 млрд сомлик активини легаллаштиришди. Активларини декларациялаган одамларнинг исм-фамилияси, шунингдек улар декларациялаган активларнинг турлари ошкор қилинмади, ундан ташқари, энди лгелла бўла бошлаган активларнинг умумий миқдори номаълум қолмоқда. 2024 йилнинг февралида президент Садир Жапаров ўзининг…
Батафсил...Жалолобод: Фуқарони қўлга олишда куч қўллангани учун милициянинг бошлиғи, унинг ўринбосари ишдан бўшатилди
«Милиция ходимлари жамоат жойида гумондор сифатида хамон аниқланмаган шахсни огоҳлантиришсиз қўлга олгани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинди . Милиция ходимларининг обрўсига путур етгказгани учун Жалолобод ИИБ бошлиғи Жениш Абитов ва унинг ўринбосари Иляс Қасимбаев ишдан олиниб, 13 ходимга тартиб жазоси берилди», —дейишди ИИВнинг матбуот хизматидан. Аввалроқ ижтимоий тармоқда милиция фуқарони қўлга олишда куч қўллангани тасвирланган видео…
Батафсил...Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси қўлга олинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан 26 мартда Ўш шаҳрининг аэропортида Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг «Таранчи» лақабли аъзоси қўлга олинганини билдиришди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани ҳудудидаги тоғ-кон ишхонасининг ишчиларини қўрқитиб, солиқ солган. Ҳозирда гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил...