Қирғизистонда Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилгани латвиялик ҳамкор талаби билан изоҳланди

Қирғизистонда Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатиш Банклараро процессинг маркази (БПМ) фаолиятини қўллаб-қувватловчи Латвия компанияси талабига кўра тўхтатилган. Бу ҳақда 4 апрель куни Қирғизистон парламенти Жогорку Кенеш йиғилишида Бош вазир Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб ёзади Kaktus.Media. «Афсуски, Банклараро процессинг марказининг дастурий таъминоти ва хизматлари Латвия компанияси томонидан тақдим этилади. Компания «Мир» картаси билан ўзаро алоқалар тўхтатилмаса, БПМни ўчириб қўйиши ҳақида хат юборди.…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга сув тошқини муносабати билан гуманитар ёрдам жўнатади

Қирғизистон Қозоғистонга мамлакатда юз берган сув тошқинлари муносабати билан гуманитар ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровга таяниб, 24.kg нашри хабар берди. «Бишкек иссиқлик электр станциясида авария юз берганида, биз сўрамаган бўлсак-да, қўшни давлатлар бизга гуманитар ёрдам жўнатишди. Ҳозирги ҳолатда ҳам, гарчи ёрдам сўрамашмаган бўлишсада, биз уларга инсонпарварлик ёрдамини жўнатамиз», — деди Жапаров. Унинг аниқлик киритишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «бугун…

Батафсил...

Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:43 да Қирғизистонда содир бўлган 4 магнитудали зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудида ҳам сезилган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази шимоли-шарқий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 261 километр узоқликда бўлган. Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида 2 баллга тенг бўлган.

Батафсил...

Давлат департаменти: “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун АҚШ қирғиз жамиятига кўмаклашишига тўсқинлик қилиши мумкин

Таҳлилчи ва ҳуқуқшунослар Қирғизистоннинг “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонуни қарийб тўлалигича Россиянинг “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунидан кўчириб олинганини қайд этишган. Қирғизистонда қабул қилинган “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун АҚШ қирғиз фуқаролик жамиятига кўмаклашишига тўсқинлик қилиши мумкин. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллернинг бу ҳақидаги баёнотини 3 апрель куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси эълон қилди. Миллернинг айтишича, Давлат департаменти демократик ва инклюзив Қирғизистон…

Батафсил...

Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб Москвада қўлга олинди

Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.  Апрель ойининг бошларида Москвада Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб қўлга олинди.Бу ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Россия Жиноят кодексининг 205-моддасига биноан, уни қамоққа олиш масаласи кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия тергов органлари Қирғизистон ТИВга хабар берган. ТИВ қўшимча қилишича, зарурат туғилса, гумонланувчига барча ҳуқуқий-консуллик ёрдам берилади.…

Батафсил...

Москва расмийлари мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилмоқда

Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Москва ҳокимияти Ҳайит намозини «уй шароитида» ўқишга чақирди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг миллатлараро алоқалар департаментининг ҳужжатига таяниб «Осторожно, новости» телеграм канали хабар берди. Ҳайит намози ўқиладиган 10 апрелдаги жорий чекловлар борасида огоҳлантирувчи ушбу ҳужжат туман ҳокимликларига юборилган. Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Ҳужжатда…

Батафсил...