Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан 26 мартда Ўш шаҳрининг аэропортида Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг «Таранчи» лақабли аъзоси қўлга олинганини билдиришди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани ҳудудидаги тоғ-кон ишхонасининг ишчиларини қўрқитиб, солиқ солган. Ҳозирда гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Туркия: Йирик шаҳарларда мухолифат номзодлари пешқадам

Туркиядаги энг йирик шаҳар бўлган Истанбулда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мухолифатда бўлган амалдаги мэр Экрем Имомўғли олдинда бормоқда. Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Имомўғли 51 фоиздан кўпроқ, унинг рақиби Мурат Қурум эса 39,5 фоиз овоз йиғолган. Жумҳурият халқ партиясининг яна бир номзоди – Анқаранинг амалдаги мэри Мансур Яваш ҳам Эрдўғон партияси номзоди бўлган рақибидан қарийб икки баравар кўп овоз олган –…

Батафсил...

Бишкек марказида намойиш ўтказишга тақиқ яна чўздирилди

«Ҳукумат маҳалласи» ҳисобланмиш Первомайский тумани ҳудудида намойишларни ўтказиш яна уч ойга тақиқланди.  Туман ҳудудида ҳар қандай намойишлар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги Первомайский туман судининг 2022 йил мартидаги қарори 2024 йилнинг июнигача кучда қолади. Туман ҳокимиятининг тегишли даъвоси 29 март куни Первомайский туман суди томонидан қондирилди. Первомайский тумани Бишкекнинг марказий тумани бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 28,37 километрини аниқлаштириб олди

Икки давлат ўртасидаги чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Қирғизистоннинг Боткен шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 28.37 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди. Ишчи гуруҳлар учрашуви 24-29 март кунлари бўлиб ўтган. Навбатдаги учрашув энди Тожикистон ҳудудида ўтказилади. Расмийларнинг айтишича, жами икки давлат ўртасидаги чегаранинг 90% борасида…

Батафсил...

Санкт-Петербургдаги болалар уйига қирғизистонлик Тўхтахон Олтибасарова номи берилди

Санкт-Петербургдаги 4-сонли оилавий таълимни тарғиб қилиш маркази Улуғ Ватан уруши йилларида қамалда қолган ленинградлик 150 нафар болага бошпана берган қирғизистонлик Тўхтахон Олтибасарова номи билан аталди. Олтибасарова номини Санкт-Петербург топонимик комиссияси қабул қилди, деб хабар беради шаҳар ҳукумати. «Аёлнинг жасорати нафақат Марказ номи билан, балки бу ерда Ленинград мудофаа ва қамал музейи билан ҳамкорликда ташкил этиладиган эсдалик кўргазмасида ҳам абадийлаштирилади», — дейилади хабарда.…

Батафсил...