Депутат Айдарова Ички ишлар вазирини ишдан бўшатишни талаб қилди

Айгул Айдарованинг сўзларига кўра, Ниязбеков «Ички ишлар вазирлиги ходимларига эътибор бермайди ва ўзининг шахсий ишлари билан банд». Шунингдек, халқ вакили вазир «вазифага келгандан сўнг жиноятчилик кўпайиб, коррупция кўпайгани, статистикада бундай бўлмагани»ни таъкидлади. «Вазир ўз бизнеси билан банд, ўз ходимларига эътибор қаратмайди. Ички ишлар вазирлигига бориб кўринг. Бизнинг даражамиз тушиб кетди. […] Ҳурматли Садир Нургўжоевич, ушбу шахснинг позициясига эътибор қаратинг. Ҳозирда…

Батафсил...

Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди

«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган ер участкалари ва квартиралар қўйилмоқда. Бу активларнинг бошланғич баҳоси 5 миллиондан 150…

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яна махфий туннел топилди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида яна бир ер ости йўли топилди. Бу ҳақда республиканинг Ўш вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, ушбу туннел орқали одамлар ва контрабанда товарлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Суриштирувлар натижасида, у қўшни мамлакатга ушбу яширин туннел орқали…

Батафсил...

Садир Жапаров расмий ташриф билан Қозоғистонга борди

Ташриф доирасида икки президент ўртасида музокаралар бўлиб ўтади Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда ОАВга Қирғизистон президенти администрациясининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Ташриф доирасида икки президент ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама…

Батафсил...

Қирғизистонда кўплаган фойдаланувчиларда TikTok ишламай қолди

Аввалроқ Рақамли тараққиёт вазирлигига қарашли Алоқа тармоғини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш хизмати интернет-провайдерларга Қирғизистон ҳудудида Tiktok’ка киришни чеклаш ҳақида хат йўллаган. Вазирлик бундай чора МХДҚнинг хати асосида кўрилаётганини билдирган. Бундай қарор чиқаришга TikTok тарафидан «Болаларнинг соғлиғига, руҳиятига, маънавий ва тарбиясига зарар етказишнинг олдини олиш бўйича чоралар» ҳақидаги қонунда кўзда тутилган моддалар сақланмаётгани сабаб бўлган.

Батафсил...

Қамчибек Ташиев гиёҳванд модда бизнесига қарши «аёвсиз кураш» эълон қилишини билдирди

«Аввал гиёҳванд моддани ердан ўстириб чиқаришган бўлса, ҳозирги кунда синтетик гиёҳвандларни қўлланиш кўпайди. Бизнинг мамлакатда лабораториялар ҳам кўпайди. Унинг моддаларини бошқа давлатлардан олиб келишади», — деб билдирди Ташиев. У «ҳуқуқ тартиб органи ходимлари наркобаронлар билан бирлашиб кетаётганини» қўшимча қилди. Унинг айтишича, бир ярим йилда бу бизнесни «ҳимоя қилиб», гиёҳванд сотган 12 нафар милиция ходими қўлга олиниб, жавобга тортилган. Ўтган ҳафтада…

Батафсил...

Элмирбек Иманалиевга «Меҳнат қаҳрамони» унвони берилди

Шу билан бирга, манасчи Рисбай Исковга «Қирғиз Республикасининг Халқ артисти», «Манас» театрининг директори Азиз Биймирза ўғлига «Данк» медали, оқин Баян Акматовга «Маданиятда хизмат кўрсатган» фахрий ном берилди. Оқин Изат Айдарқулова ва достончи Улукбек Токтоболот ўғли Фахрий ёрлиқ билан мукофотланишди.

Батафсил...

Марказий Осиё давлатлари «мустаҳкам диктатуралар» эканлигича қолмоқда – Freedom House

Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар 20 йилдан бери фақатгина ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг минтақадаги 29 давлатни қамраб олган “Ўтиш даври мамлакатлари – 2024” ҳисоботида айтилган. Россиянинг Украинага босқини, Тоғли Қорабоғдаги можаро ва сўнгги йиллардаги бошқа воқеалар минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди. «Минтақа мамлакатлари иккига бўлинди: либерал, демократик тузумга иҳлос қўйганлар ва бу тузумни қатъий…

Батафсил...