Татаристондаги дронлар ҳужумида қирғизистонлик яраланди

Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Россия ҳудудидаги мўлжалларга украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилмоқда.

Татаристоннинг Елабуга шаҳридаги объектларга Украин дронларининг ҳужуми натижасида 17 ёшли Қирғизистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигии маълум қилди.

Қирғизистонлик йигит ўрта даражадаги тан жароҳатларини олган. Дрон ҳужуми натижасида жами олти киши жабрланган.

Татаристондаги нефть заводи ва «Алабуга» махсус иқтисодий зонасидаги объектларга дронлар ҳужуми 2 апрель куни содир бўлди. Ҳужум МИЗдаги 2023 йилдан бери Эрон деталларидан «Шахед» русумидаги дронлар ишлаб чиқарувчи заводга қаратилганлиги айтилмоқда. Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Россия ҳудудига украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ