Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» карталарини қабул қилинмайди

Аввалроқ бу карталар билан ишлашни Арманистоннинг деярли барча банклари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Вьетнам ва Туркиянинг айрим банклар ҳамда Samsung Pay ва Apple Pay тизимлари тўхтатган эди.

Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатилмайди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Элкарт» миллий тўлов тизими сайтида маълум қилинди.

Бунга сабаб Украинага босқинидан сўнг Россияга нисбатан киритилган АҚШ санкциялари бўлди.

Қирғизистонда банкоматлар энди «Мир» карталарини қабул қилмайди, улардан дўконларда ёки интернет-дўконларда тўлаб бўлмайди. Картадан картага маблағ ўтказиш ҳам тақиқланмоқда.

Бевосита АҚШ санкцияларига «Мир» карталарининг оператори «Россия миллий тўлов карталари тизими» АЖ учраган. Бироқ ўтган йили АҚШ президенти Жо Байден Россияга қарши санкциялар режимини бузган ҳар қандай ташкилотга нисбатан иккиламчи чекловлар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаганди.

Аввалроқ бу карталар билан ишлашни Арманистоннинг деярли барча банклари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Вьетнам ва Туркиянинг айрим банклар ҳамда Samsung Pay ва Apple Pay тизимлари тўхтатган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ