Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубогининг амалдаги ғолибини мағлуб этди

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида қитъанинг амалдаги чемпиони Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Қирғизистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўринда турган кучли ўрталик жамоаси саналади. Япония Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ва рейтингда 12-ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун ғалабани сенсацион деб ҳисоблаш лозим. Қирғизистонлик футзалчилар учрашувни ўта шиддатли бошладилар ва юқори босим билан рақибларини…

Батафсил...

Москвада собиқ УХХ ходимига суиқасдда гумонланувчи Бишкекда ушланди

Украина собиқ УХХ зобити Прозоровни хоин деб ҳисоблайди. Россияга ишлаган Украина Хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Василий Прозоровнинг машинаси 12 апрель куни Москвада портлатилган эди. Василий Прозоровнинг жонига суиқасд қилишда гумонланган шахс 19 апрель куни Бишкекда қўлга олинди ва дарҳол Москвага олиб кетилди. Бу ҳақида ТАСС давлат агентлиги ва The Insider нашрлари ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. Украина собиқ УХХ зобити…

Батафсил...

Қирғизистон ТИВ Яқин Шарққа саёҳат қилмасликни тавсия қилди

Исроил армияси 19 апрель куни Эрон ҳудуди бўйлаб зарба берди, бу зарбалардан ҳеч қаерга шикаст етмаганини билдирган Эрон эса “максимал даражада” жавоб қайтаришни ваъда қилмоқда. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 19 апрель куни фуқароларга Яқин Шарқ минтақасига, хусусан, Исроил, Эрон, Сурия, Ироқ, Ливан ва Фаластинга саёҳатдан тийилиб туришга чақирди. ТИВ буни “минтақада давом этаётган кескин вазият” билан изоҳлади. Исроил армияси 19…

Батафсил...

Қирғизистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

Донор битта буйраги учун 1 мингдан 7 минг долларгача, ёлловчи ҳар бир топилган донор учун 3 минг долларгача олган. Пулнинг асосий қисми (30 мингдан 70 минг долларгача) эса ташкилотчига теккан. Қирғизистонда инсон органларини чет элга ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган халқаро гуруҳ аниқланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, бу гуруҳ чет элга асосан буйракларни сотиш билан шуғулланган. Улар аввал хорижий…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудидаги Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади. Бу ҳақда «ЭлТР» телеканали хабар берди. «Бизга керакли нарсаларни йиғиштириб олишимиз учун бир ойча вақт беришди. Маҳаллий ҳукумат кўчиб ўтишимизга ёрдам берди ва юк машиналари билан таъминлади», — дейди эксклавнинг собиқ аҳолисидан бири. Кўчирилганларнинг сўзларига кўра, Баракдаги барча уйлар ва ижтимоий объектлар демонтаж қилинган ва улар Қирғизистонга олиб кетилган. Жами 98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига вақтинча ўрнашган.…

Батафсил...

Тўқаев ва Жапаров иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича «тарихий» келишувни имзоладилар

Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Садир Жапаров 19 апрель куни мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги битимни имзоладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири. Маросим Оқўрдада икки давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгаш йиғилишидан сўнг бўлиб ўтди. Тўқаев аввалроқ 19 апрель куни ушбу ҳужжатни тилга олиб, уни «тарихий» деб атади. «Бугун биз қозоқ-қирғиз муносабатлари ривожига янги суръат бахш этадиган…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев парламентни коррупционер депутатлардан тозалашга ваъда берди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев коррупционер депутатлардан қутулиш учун республика Жогорку Кенешида (парламент) тозалаш ишларини олиб боришга ваъда берди. Генералнинг қўшимча қилишича, бу жараён бошланган ва келажакда ҳам давом этади, дея унинг сўзларини келтиради Kaktus.media нашри. Ташиев Жалолобод вилоятида ўз бўлими ходимларига янги хонадонлар калитини топшириш маросимида ушбу масалани кўтарган. Унинг таъкидлашича, Жогорку Кенешга инсофсиз шахслар келиб қолган ва ҳозирда бундай…

Батафсил...