Москва расмийлари мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилмоқда

Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда.

Москва ҳокимияти Ҳайит намозини «уй шароитида» ўқишга чақирди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг миллатлараро алоқалар департаментининг ҳужжатига таяниб «Осторожно, новости» телеграм канали хабар берди. Ҳайит намози ўқиладиган 10 апрелдаги жорий чекловлар борасида огоҳлантирувчи ушбу ҳужжат туман ҳокимликларига юборилган.

Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Ҳужжатда марказий осиёлик муҳожирларга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

«Осторожно, новости» каналининг таҳмин қилишича, бу тавсиялар Москва яқинидаги Крокус Сити Холлдаги теракт билан боғлиқ.

Москва ҳокимлиги ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.

Ўтган йили Москвада 400 мингга яқин мусулмон Ҳайит намозини адо этган, деб хабар берганди Россия мусулмонлари идораси.

140 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган “Крокус Сити Холл” даги теракт Россияда аксил мигрант кайфиятлари ва ксенофобияни кучайтирди. Мамлакат бўйлаб марказий осиёлик муҳожирларга қарши полиция рейдлари кўпайди, рус сиёсатчилари мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга чақирмоқда. Россиядаги масжидларни бутунлай ёпиш талаблари ҳам янграмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ