Москва аэропортларида мингдан зиёд тожикистонлик тутиб турилибди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида Россияга қонуний йўллар билан киришга уринган мингдан зиёд тожикитсонлик ушлаб турилгани ҳақида маълум қилди. Улар тегишли санитария шарт-шароитисиз сақланаётгани ва иссиқ овқат билан таъминланмаётгани айтилмоқда, дея хабар қилди Озодликнинг тожик хизмати. Вазирлик маълумотига кўра, биргина Внуково аэропортининг вақтинча сақлаш ҳудудида 28 апрель тонгида Тожикистоннинг 954 нафар фуқароси бўлган, улар орасида Россия олий таълим муассасаларидан ўқийдиган талабалар…

Батафсил...

МХДҚ ўта йирик миқдордаги гиёҳванд модда сақланган жой аниқланганини билдирди

«Мазкур моддалардан бири синтетик “Альфа-ПВП” дориси бўлса, қолган моддалар “Мефедрон” синтетик дорисининг қисмлари бўлиб чиқди. Дастлабки ҳисоблар бўйича, олинган моддалардан 10 кг мефедрон ишлаб чиқарилиб, у 10 минг дозадан ортиқ бўларди, у сотилган ҳолда қиймати 500 минг долларни ташкил қиларди», — деб айтилади баёнотда. Ҳозирда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Батафсил...

Қирғизистон-Россия Славян университетида 26 миллион сомлик молиявий қоидабузарлик аниқланди

Ҳисоб палатасининг хабар беришича, улар университетнинг 2020-2022 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини текширишган. Натижада таълим муассасасига икки йил давомида давлат бюджетидан 26 миллион 689 минг сом ажратилгани маълум бўлган. Шунингдек, таълим муассасаси томонидан қурилиш ишларининг ҳажми ва қиймати ошириб кўрсатилиб, «Альфа Телеком»дан ижара тўловидан олинган маблағлар бюджетга ўтказилмаган. Бу пулларни самарасиз ишлатиб, 18 миллион сомлик…

Батафсил...

Украинада жанг қилгани учун қамалган қирғизистонлик Россиядан бошпана топди

У Қирғизистонда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ пробация шарти билан озод қилинган эди. Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россиядан сиёсий бошпана олди. Бу ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигининг вакили Ирина Волк 27 апрель куни ўзининг Телеграм-каналида хабар берди. 30 ёшли жангари Қирғизистонда «ёлланганлик» моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик…

Батафсил...

Қирғизистоннинг яна 66 нафар фуқароси Англияда мавсумий меҳнатга ёлланди

Украинага Россиянинг босқинидан бери қирғизистонлик муҳожирлар Россияни тарк этиб, мавсумий меҳнат шартномаси орқали Ғарбга кетишга ҳаракат қилмоқда. Буюк Британияга ишлаш учун меҳнат шартномасини тузган 66 нафар Қирғизистон фуқароси Меҳнат вазирлиги томонидан ўқитилди. Уларга Британия қонунлари, солиқ тизими, иш ҳақи, мамлакат тарихи ва маданияти ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги консуллик хизмати ва бошқа тегишли муассасалар билан боғланиш учун…

Батафсил...