Маданият вазирлиги интернетда ва ОАВда камситиб, туҳмат қилганларга жарима солишни таклиф қилди

Маданият вазирлиги ОАВларда ва интернет сайтларида инсонларни камситиб, туҳмат қилгандар учун жарима солишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини илгари сурди. Вазирлик ҳозирда «турли ОАВлар, интернет-ресурслари орқали камситиш ва атайин туҳмат қилувчи маълумотларни тарқатиш фактлари кўпайиб бораётганини» ҳамда ҳозирги фуқаровий қонун «камситиш, ёлғон маълумот тарқатиш фактларига етарли даражада жавоб бермаётганини» таъкидлади. Вазирликнинг таъкидлашича, бу жамоатчилик одоб-аҳлоқига ҳамда инсонларнинг ўзаро алоқасига хавф туғдиради.…

Батафсил...

24.kg нашрига қўзғалган жиноят иши тўхтатилди

Бу ҳақда нашр МХДҚга таяниб билдирди. Маълумотга кўра, МХДҚнинг катта терговчиси Эрлан Акинбеков нашрнинг адвокати Нурбек Сидиковнинг ходимларнинг шахсий телефонларини ҳамда идора ускуналарини, жумладан ноутбукларни, тизим блокларини қайтариб бериш илтимосини қаноатлантирди. «15-январда тинтув вақтида олинган барча молиявий ҳужжатлар нашрга қайтарилди», — деб айтилади маълумотда. Аввалроқ 24.kg нашрига «Урушни пропаганда қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. 15 январда уларнинг офисида тинтув…

Батафсил...

Татаристондаги дронлар ҳужумида қирғизистонлик яраланди

Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Россия ҳудудидаги мўлжалларга украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилмоқда. Татаристоннинг Елабуга шаҳридаги объектларга Украин дронларининг ҳужуми натижасида 17 ёшли Қирғизистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигии маълум қилди. Қирғизистонлик йигит ўрта даражадаги тан жароҳатларини олган. Дрон ҳужуми натижасида жами олти киши жабрланган. Татаристондаги нефть заводи ва «Алабуга» махсус иқтисодий зонасидаги объектларга дронлар…

Батафсил...

Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» карталарини қабул қилинмайди

Аввалроқ бу карталар билан ишлашни Арманистоннинг деярли барча банклари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Вьетнам ва Туркиянинг айрим банклар ҳамда Samsung Pay ва Apple Pay тизимлари тўхтатган эди. Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатилмайди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Элкарт» миллий тўлов тизими сайтида маълум қилинди. Бунга сабаб Украинага босқинидан сўнг Россияга нисбатан киритилган АҚШ санкциялари бўлди. Қирғизистонда банкоматлар энди «Мир»…

Батафсил...

Ташиев: Коррупцияга қарши курашдан тушган пул 100 миллиард сомдан ортиб кетди

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев 7-каналга интервью бериб, коррупцияга қарши курашдан давлатга 20 миллиард сом тушди деган эскироқ маълумот эканини билдирди. «Бугунги кунда нақд турда 40 миллиард сом давлат бюджетига ўтказилди. Агарда биз давлатга тўлиқ ўтиб бўлмаган пул, шунингдек турли кўчмас мулк, мол, автомобиллар в.б. турдаги даромадларни ҳисобга олсак, охирги уч йилда коррупцияга қарши курашдан тушаётган миқдор 100 миллиард сомдан ортиб кетди.…

Батафсил...

«Жуда хатарли». «Крокус»даги терактдан кейин мигрантларга Россияда қолиш хавфли бўлиб қолдими?

22-мартда Москвада теракт содир бўлди, бу Россияда 2004 йилдаги Беслан воқеасидан кейинги йирик теракт. 140 дан ортиқ киши «Крокус Сити Хол»нинг концерт залига кириб борган жангариларнинг қурбонига айланди, уларнинг ичида икки қирғизистонлик қиз борлиги тахмин қилинмоқда. Москвада бу жиноятда гумон қилиниб тожикистонлик тўққиз ва Қирғизистонда туғилган бир киши ТИЗОга киргизилди. Айбланаётган тожикистонликларнинг тўрт нафари суд йиғинининг тўрт нафари суд мажлисининг…

Батафсил...

Депутатлар хиёнатда айбланаётган Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири фаолиятини текширадилар

3 апрель куни Жогорку Кенешда (Қирғизистон парламенти) Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ўрганиш бўйича вақтинчалик депутатлик комиссияси тузилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Бунга депутат Жусупбек Қўрғўнбай уулунинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алимқадир Бейшеналиевни хиёнат, коррупция ва уюшган жиноий гуруҳлар (УЖГ) билан алоқадорликда айблаган нутқи сабаб бўлган. «Қирғизистон ривожланаётган бир пайтда, маълум бўлишича, орамизда хоинлар ҳам бор. Уларнинг орасида Соғлиқни сақлаш вазири…

Батафсил...