Amnesty International раҳбари Садир Жапаровдан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўрамоқда

Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотининг бош котиби Аньес Калламар Қирғизистон президенти Садир Жапаровни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. AI бош котибининг фикрича, ушбу қонун уюшмалар эркинлигига путур етказади ва бутун қирғиз фуқаролик жамияти учун оқибатлари оғир бўлган натижаларга олиб келади. “Фуқаролик жамияти ташкилотлари…

Батафсил...

Бишкек ва Чуй вилоятида кучли шамол деб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Табиий офат оқибатларини баҳолаш мақсадида Фуқаро муҳофазаси хизматларининг мобил гуруҳлари ташкил этилди. Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида кучли шамол фавқулодда ҳолат жорий этилишига олиб келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 28 март куни Бишкек ва Чуй вилоятида секундига 18-26 метр тезликда кучли шамол бошланган, вайронагарчиликлар юз берган ва қурбонлар бор. Барча хизматлар узайтирилган иш режимига ўтди.…

Батафсил...

Қирғизистонда март ойида олти мингдан ортиқ қизамиқ билан касалланиш ҳолати аниқланди

Қизамиқ ривожланаётган мамлакатларда болалар ўлимининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Қирғизистонда март ойида олти мингдан ортиқ қизамиқ билан касалланиш ҳолати аниқланди Қирғизистонда 25 март ҳолатига кўра, 6545 нафар қизамиқ билан касалланганлар қайд этилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иммунопрофилактика маркази маълум қилди. Касаллаганларнинг аксарияти Бишкек (2074), Чуй (1522) ва Жалолобод (1109) вилоятларида қайд этилган. Марказ мутахассислари қизамиқ билан касалланиш ҳолатларининг…

Батафсил...

Ўшда кўчада ўтиб бораётган қизни ҳақоратлаган блогер беш суткага қамалди

Суд Нурболот Турганбпевни (Саянич) майда безориликда айбдор деб топиб, беш суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди. У суд залидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят суди матбуот хизмати хабар берди. Аввалроқ блогер Instagram’га вижео чиқариб, видеосида кўчада ўтиб бораётган қизни «жалаб» деб атаган. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозиликларга сабаб бўлгач, у милицияга олиб кетилган. У ерда блогер узр видеосини ёздириб,…

Батафсил...

«Манас» аэропортига «Airbus 320» самолёти келиб қўнди — бу янги № 1 борт

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси хабар берди. «Халқимизнинг қирғиз заминида тинч-тотув яшаши ҳақидаги орзулари ушалишини истаймиз. Кеча мамлакат бюджетидан у ёки бу техника сотиб олишни хаёлимизга ҳам келтира олмасдик, бугун эса самолёт ва вертолётлар сотиб оляпмиз. “Келинг, қирғиз халқини қирғиз заминида камситиб қўймайлик», — деб президент айтганидек, бу бизнинг асосий бурчларимиздан биридир», — деди вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров. Вазирлар маҳкамаси…

Батафсил...

Қирғизистоннинг энг яхши футболчиси Венгрия ёки Россия ўрнига Беларусни танлади

Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси, мамлакатнинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Алимардон Шукуров фаолиятини Беларуснинг Жодино шаҳридаги «Торпедо-БелАЗ» клубида давом эттиради. 24 ёшли ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси бир йилга тузилган. Шартнома тафсилотлари кўрсатилмаган. Шукуров сўнгги уч йилни Беларусь чемпионатида, Гроднонинг «Неман» клубида ўтказди ва у ерда жамоа етакчиларидан бирига айланди, шунингдек, Қирғизистон терма жамоасининг асосий таркибидан жой олди. Бироқ, 2023 йил охирида футболчининг…

Батафсил...

БМТ: Сайёрадаги озиқ-овқатнинг 17 фоизи ахлатхонага улоқтирилмоқда

Ҳозирги пайтда жаҳон бўйлаб 783 миллион киши доимий очлик шароитида кун кечиряпти, Бу дунё аҳолисининг қарийб 10 фоизига тенг. Айни дамда сайёрадаги истеъмолга яроқли барча озиқ-овқат маҳсулотларининг 17 фоизи чиқиндихоналарга ташланмоқда. Бу ҳақда БМТ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурининг дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотлари утилизацияси тўғрисидаги ҳисоботида айтилган. Ҳисоботга мувофиқ, Ер куррасида яшаётган ҳар бир одам йилига ўртача 79 килограмм яроқсиз бўлиб қолган озиқ-овқат…

Батафсил...

Россия қандай қилиб ҳужум ҳақидаги ёлғон даъволарни тарқатди?

Россия Президенти Владимир Путин Москвадаги концерт залига ҳалокатли ҳужумни «радикал исломчилар» уюштирганини тан олди.   Ольга Робинсон, Шоён Сардоризода, Поль Браун BBC Verify   Ўзини «Исломий Давлат» деб атайдиган гуруҳ ҳужум учун масъулият даъвосини ўз бўйнига олганига қарамасдан, Россия президенти бу ҳужумга Украинанинг алоқаси бор дейди. Россия расмийлари баёнотлари, ОАВ хабарлари ва ижтимоий тармоқлар орқали BBC Verify Киевни айблаш кампанияси…

Батафсил...

Қирғизистоннинг «сиёсий ҳамёни». Собиқ божхона мулозими пул ювиш ва жиноий гуруҳ тузишда айбланмоқда

Собиқ божхоначи, сиёсий “ҳамён” – Қирғизистоннинг энг қудратли ва салбий маънодаги машҳур мулозимларидан бири. Сайловлар, парламентлар ва президентларни сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бу одам АҚШ томонидан санкция қилинган “коррупционер амалдор”. Контрабанда ва пул ювишда айбдор деб топилган, биринчи марта журналистлар томонидан фош қилинган, аммо суд залидан озод чиқиб кетган одам. Ўтган йили мамлакат расмий мусулмон идорасининг янги қароргоҳини қуриб…

Батафсил...

Безориликда гумон қилинаётган шахснинг ўғли, отаси қўлга олинаётганда махсус кучларга ҳужум қилган

18 ёшли йигит отасини ҳимоя қилиб, Қўчқоротада махсус куч ходимларига ҳужум қилган. Бу ҳақда Жалолобод вилояти Ички Ишлар Бошқармаси маълум қилди. Аниқланишича, О. Т. фуқаро Ноокен ИИБга мурожаат қилиб, 4 март куни Қўчқорота шаҳрида таёқ ва ғиштлар билан қуролланган олти нафар номаълум шахс унга ҳужум қилгани бўйича арз қилган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахслардан…

Батафсил...

Алимқодир Бейшеналиев депутатни судга берди

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ор-номуси ва шаънини ҳимоя қилиш учун депутат Жусупбек Коргонбай уулуни судга берди. Аввалроқ, депутат вазирни «қора жарроҳ» деб атаган эди. «Вазир Бейшаналиев А.С. суддан Коргонбай уулу Ж. унинг шаънига ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотини рад этиш […] ва 10 минг сом миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш ниятида», — деб ёзди…

Батафсил...

Миллий банк чегара жанжалида жабрланган боткенликлар учун берилган имтиёзларни узайтирди

Чегара жанжалида жабрланган боткенликларга берилган имтиёзлар 2024 йилнинг 30 сентябригача узайтирилди. Асосан, банклар кредитларни бекор қилишга, ҳозирги кредитлар бўйича муддатини узайтириб беришга, комиссия ва жарималардан воз кечишга ёрдам беради. Аввалроқ, Миллий банк чегара жанжалида жабрланган боткенликларнинг 36 млн сомлик насияси бекор қилинганини билдирган.

Батафсил...

Журналистлар қамоқда қолди

Мазкур қарорни 27 мартда қўлга олинганларнинг аппеляция аризасини кўриб чиқиб, Бишкек шаҳар суди чиқарди. Бу қарори билан шаҳар суди пойтахтнинг Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди, унга кўра, улар 13 майга қадар ТИЗО-1да қамоқда бўлади. Журналистлар 16 январда оммавий қўлга олинган. Temirov Live’нинг 11 нафар ҳозирги ва собиқ ходимлари қамоққа олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликларга чақириш»да, медианинг етакчиси Махабат…

Батафсил...

Мадумаров давлатга хиёнатда айбланди, аммо жазодан озод қилинди

Бишкекнинг Первомайский туман суди «Бутун Қирғизистон» мухолифат партияси етакчиси Адахан Мадумаровни давлатга хиёнат ва фирибгарликда айбдор деб топди, бироқ жиноятлар учун даъво муддати ўтгани сабабли уни жазодан озод қилишга қарор қилди. Ҳукм 26 март куни кечқурун эълон қилинди, деб хабар беради «АкиПресс». Бироқ, сиёсатчи ҳукм кучга киргунга қадар ҳибсда сақланади. Прокуратура бундай эҳтиёт чорасини талаб қилган ва суд давлат айбловчиси талабини қондиришга рози…

Батафсил...

Райимбек Матраимовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.  Бишкекнинг туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимов ва ака-укаларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Улар МХДҚ изоляторида 26 апрелгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг…

Батафсил...

Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари муҳим очколарни қўлга киритди

Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионатининг Осиё зонасида иккинчи саралаш босқичи тўртинчи тур учрашувларини ўтказди. Ҳар икки жамоа ўзлари учун жуда муҳим очколарни қўлга киритди. Бишкекдаги Қирғизистон терма жамоаси Тайванга қарши ўйинда унчалик муаммога дуч келмади — 5:1. Жоэл Кожо биринчи бўлимда хет-трик қайд этди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар ўйин назоратини ўз қўлларида сақлай олишди. Учрашувнинг 79-дақиқасида Кристиан Браузман терма жамоа…

Батафсил...

ТИВ: Алишер Касимов Қирғизистон фуқароси эмас

Ташқи ишлар вазирлиги «Крокус Сити Холл»даги терактга алоқадор Қирғизистонда туғилган Алишер Касимовнинг қамоққа олиниши бўйича изоҳ берди. Маълумотга кўра, Касимов 2014 йили президент фармони билан Қирғизистон фуқаролигидан чиққан. «Шу билан бирга, бу фуқаронинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи Қирғизистоннинг Россиядаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг ваколатига кирмайди», — деб айтилади билдирувда.

Батафсил...

Москвадаги «Крокус» теракти иши бўйича айбланувчиларга уйни ижарага берган қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди

26 март куни Москванинг Басманний суди красногорсклик тадбиркор Алишер Қосимовни ҳибсга олишга қарор қилди, деб хабар беради РИА Новости. Қосимов Москва яқинидаги «Крокус-Сити Холл»да содир этилган теракт иши бўйича бундай эҳтиёт чораси қўлланилган саккизинчи айбланувчи бўлди. «Тергов илтимосномаси қаноатлантирилиб, Алишер Қосимовга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгиланди», — дейилади суд қарорида. Айблов тушунарлими, деган саволга Қосимов шунчаки «Авито»…

Батафсил...

Қирғизистон ўз фуқароларига Россияга бормай туришни тавсия қилмоқда

Москвадаги теракт ортидан муҳожирларга қарши рейдлар ва россияликлар орасида аксил-мигрант кайфиятлар кучайган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлмаса, Россияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахит Қодиров Озодлик радиосига берган интервьюсида маълум қилган. ТИВ ходимига кўра, Москвадаги теракт ортидан Россияда хавфсизлик чоралари ва чегара назорати кучайтирилган. Ташқи ишлар вазирлиги бундай пайтда Россияга саёҳатни…

Батафсил...

«Мадина» бозорининг эгаси Турсунтой Салимов ҳибсдан озод этилди

У 2023 йилнинг октябрида ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий йўл билан қўлга киритилган мол-мулкини легаллаштиришда ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинган эди. Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати, Бишкекдаги «Мадина» бозорининг эгаси Турсунтой Салимов МҲДҚ изоляторидан қўйиб юборилди. Унга нисбатан яшаш жойини тарк этмаслик эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақида Бишкек туман судининг матбуот хизмати маълум қилган. У 2023 йилнинг октябрида ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий…

Батафсил...
1 2 3