Бишкекдаги марказий истироҳат боғи ноқонуний иншоатлардан тозаланади

Боғ майдонининг учдан бир қисмини юқори лавозимдаги амалдорлар, катта тадбиркорлар ва депутатлар ўзаро бўлиб олганлиги айтилмоқда. Бишкекдаги «Отатурк» номидаги марказий истироҳат боғи ноқонуний қурилган иншоатлардан тозаланади. Пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиев 16 апрель куни маълум қилишича, боғ ҳудудидаги ерларни жисмоний ва юридик шахсларга ажратиб бериш ҳақидаги 124 қарор бекор қилинмоқда. Боғ ҳудудидан ерларни яшаш ва тадбиркорлик фаолияти учун ажратиш ҳақидаги қарорларни…

Батафсил...

Бишкекдаги марказий истироҳат боғини иншоатлардан тозалаш ҳақидаги ҳоким қарорини прокуратура текширади

Боғ майдонининг учдан бир қисмини юқори лавозимдаги амалдорлар, катта тадбиркорлар ва депутатлар ўзаро бўлиб олганлиги айтилмоқда. Бишкекдаги «Отатурк» номидаги марказий истироҳат боғи ноқонуний қурилган иншоатлардан тозаланиши ҳақидаги ҳоким қарорини қонунга мослигини прокуратура текширади. Бу ҳақида Бош прокурор Курманкул Зулушев парламент йиғилиша маълум қилган. Аввалроқ пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиев боғ ҳудудидаги ерларни жисмоний ва юридик шахсларга ажратиб бериш ҳақидаги 124 қарор…

Батафсил...

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Норин дарёсида ГЭС қуришга келишиб олди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари охирги тилга олинган республика ҳудудида биргаликда Қамбарота гидро электр станцияси (ГЭС-1) ни қуришга келишиб олдилар. Иншоот Норин дарёси бўйида қурилади, дейилади Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий актлар сайтида эълон қилинган ҳукуматлараро келишув лойиҳасида. Ҳужжатга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун томонлар Қирғизистоннинг 34 фоиздан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳар бирининг улуши 33 фоиздан иборат бўлган акциядорлик жамиятини тузадилар. Шартнома асосчилари мустақил равишда белгиланади. Шу билан…

Батафсил...

Қирғизистондаги Сорос жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда

Қирғизистонда нотижорат ташкилотлари (“хорижий агентлар”) тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар кирилгани туфайли “Сорос-Қирғизистон” жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда ташкилот сайти орқали маълум қилинган. Баёнотда бу қонун “халқаро ҳамжамият томонидан молиялаштирилувчи маҳаллий ташкилотлар фаолиятига номутаносиб ва ортиқча чекловлар жорий қилиши” айтилган. “Сорос-Қирғизистон” жамғармасига “Очиқ жамият” фондлари томонидан 1993 йили асос солинган. Қайд этилишича, ўтган 30 йил ичида жамғарма ҳам ҳукумат, ҳам фуқаролик…

Батафсил...

Қирғизистонда TikTok платформаси блокланди

МХДҚ фикрича, платформада «контент цензураси бўйича тизимли ва қатъий ёндашув» мавжуд эмас. TikTok ижтимоий тармоғи Қирғизистонда аҳийри блокланиши мумкин. Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати интернет-провайдерларга бу тармоқни блоклашни сўраб хат юборган. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, бу хат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси талаби билан юборилган. МХДҚ фикрича, платформада «контент цензураси бўйича тизимли ва қатъий ёндашув» мавжуд эмас. Қирғизистон…

Батафсил...